UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  19 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  0 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  0 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  6 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  3 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  4 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  11 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  46 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқа.
Кеча жамоа “Жар” стадионида ўзининг иккинчи машғулотларини ўтказди. Айни вақтда терма жамоага жалб этилган футболчилардан фақатгина Сервер Жепаров жароҳати туфайли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Қолган барча футболчилар 11 июнь, пайшанба куни Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши сафарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш керакки, терма жамоа сафида ушбу ўйинда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У илк бор мамлакатнинг бош жамоаси йиғинларига таклиф этилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам Ўзбекистон билан ўртоқлик ва Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар учун эълон қилган таркиби билан ҳам танишиб олиш мумкин.

Ушбу ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бошқариб боради. Бош ҳакам — Владислав Цейтлин. Қанот ҳакамлари — Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Самандаров. Ёрдамчи ҳакам — Мурод Муҳамедов.

“Бунёдкор” стадионида эртага, соат 18:00да бошланадиган Эрон терма жамоасига қарши ўйин “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотилмоқда. СIP тоифадаги чипталар нархи — 30 000, қолган барча чипталар 13 000 сўмдан.

Журналистлар эса ЎзПФЛ ўйинлари учун берилган аккредитациялар билан ушбу ўйинга киришлари мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика