Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади
12 апр 2021 21:49
Янгиликлар
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади
Эндиликда мазкур масала ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида кўриб чиқилади ва клубнинг Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинади.
“Истиқлол” футбол клубининг мурожаатига асосан Про лига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ва тақвимга кўра 15 апрель санасида ўтиши лозим бўлган “Бухоро” — “Истиқлол” учрашуви ўтказилмайди.
Шунингдек, “Истиқлол” футбол клуби қуръага кўра Ўзбекистон Coca-Cola кубоги “B” гуруҳидан ўрин эгаллаган эди. Кубок баҳсларида “Истиқлол”нинг ўрни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичида мағлуб бўлган “Чиғатой” — “Ғиждувон” қарама-қаршилиги ғолиби билан тўлдирилади.
Шу тариқа, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичи
13 апрель, сешанба
16:00 ЗОМИН — РУБИН
15 апрель, пайшанба
16:00 ЧИҒАТОЙ — ҒИЖДУВОН
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар