UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  164 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  3

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат Янгиликлар

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат

Мен журналист эмас, оддий футбол ишқибозиман.

Футболга меҳрим ва қизиқишим сабабли ўзбек футболини кузатиш учун доим вақт топишга интиламан. Ўзбек футболи деганда кўпчилик қатори мени кўз олдимга дарров Миржалол Қосимов номи келади. Бугун ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси, футболимизда 4-рақамни машҳурлаштириб, оммалаштирган Миржалол Қосимовнинг туғилган куни экан. Журналистлар Қосимовнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва ҳоказо ҳақида кўп ёзишган ва ҳали яна кўп ёзишади, Инша Аллоҳ.

Хат ёзишимдан мақсад шуки, аввало мен ёзаётган хатни сайтда чоп этишни лозим топишса, унда фурсатдан фойдаланиб биринчи навбатда ўзбек футболи тимсолига айланган Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклайман ва унга барча яхши тилакларимни билдираман.

Тўпни тепиб миллионлаб мухлисларни футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган, жарима зарбалари ва бурчак тўплари ижроси билан жаҳонга танилган ноёб истеъдод соҳибининг футболчилик фаолияти жуда ёрқин ўтган. Бу ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Ҳозирги замоннинг ёш авлоди бу ҳақида интернет орқали танишиб чиқиши мумкин.

Мен ҳам табиийки Миржалол Қосимовнинг чин маънодаги мухлисига айланганман. Терма жамоа либоси, "Пахтакор" сафидаги ўйинлари ёки "Алания"даги фаолиятини жуда ёрқин хотиралар билан эслаймиз. Соғинамиз.

Футболчи Қосимов ҳақиқий жонкуяр, фидоий, меҳнаткаш ва туғма етакчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Жуда ширин ва ёқимли ностальгия.

Ҳозир эса ўзбек футболи афсонаси тажрибали мураббий сифатида Олмалиқ жамоаси бошқарувида яхши ишламоқда. Футболчилик фаолиятида ўз номини, шахсиятини шу қадар юқори кўтарганки, мураббийлик даврида табиийки ундан янада кўпроғини, ортиғини кутамиз. Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи бўлганда бутун мухлислар тренер Қосимов билан мундиал орзусига ишонишди. Майли, ҳозир эски мавзуни очиш ниятим йўқ. Қосимовнинг терма жамоадаги фаолияти зўр бўлмаган бўлсада, ёмон ҳам эмасди. Футболимиз даражасидан бир бош баланд сакрашга жуда яқин келган Қосимовга барча айбни ағдариш ноўрин бўлади.

"Бунёдкор"нинг юлдузли онларида ҳам, қийинчилик даврида ҳам Миржалол Қосимов ажойиб фаолият юритди. Осиёда ҳеч ким ишонмаган маҳал Япония, Корея ва Хитой жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, ОЧЛда финал остонасига қадар борган мураббий ҳам Миржалол Қосимов эканини унутмаймиз.

Мен шунчаки оддий мухлис сифатида Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятида ҳали яна катта ғалабаларга эришишига ишончим йўқолмаган. Унинг Олмалиқдаги фаолиятини кузатиб, жамоанинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Адашмаётган бўлсам Қосимов Олмалиққа келганига 4 йил тўлди. Натижалар жуда зўр деб бўлмасада, барқарорлик, жамоанинг аввалги мавқеидан кўра яхшиланиш сезиларди. Лекин биласизми, бу натижалар Миржалол Қосимовдек ном учун жуда камлик қилади. Мен тренер Қосимов Олмалиқ жамоаси билан бўладими ёки бошқа клубми фарқи йўқ, чемпионлик учун курашишини, яна титулларни қўлга киритишини истайман. Бу фақатгина мураббийга боғлиқ масала эмаслигини тушунамиз. Футбол бу шунчаки ўйин эмас, балки илмий асосларга таянилаётган фанга айланганини бутун жаҳон футболи билимдонлари тан олган. Замонавий футбол йилдан-йилга ўзгариб, тезлашиб бормоқда. Жаҳоннинг энг кучли мураббийлари Гвардиола деймизми ёки Клоппми фарқи йўқ, миллиардлаб трансферлар орқали рақобатбардошликни сақлаб, юқорида барқарор туришибди. Катта пуллар ва зўр футболчиларсиз кучли мураббий сифатида пешқадамга айланишнинг имкони йўқ. Зўр, кучли мураббийларга уларни талабини бажаришга қодир бўлган энг яхши ижрочилар керак.

Вақт жуда тез ўтмоқда. Кечагина футболни тугатиб мураббийликни бошлаган Миржалол ҳозирда чемпионатимизнинг оқсоқол мутахасисларидан бирига айланган. Лекин бу дегани унинг мураббийликдаги энг ёрқин онлари ортда қолди дегани эмас.

Миржалол Қосимовга мухлислик мурожаатим шуки, биз тренер Қосимовдан чемпионлик ва энг асосийси Осиё майдонларида яна байроқдор жамоа тузишингизни ва катта натижалар орқали ўзбек футболи ишқибозларини хурсанд этишингизни истаймиз.

Мен кўпчилик номидан бемалол ёзаётганимнинг сабаби, Янгиерда Қосимовнинг ҳақиқий мухлислари жуда кўп. Ўзбекистонда эса улар миллионлаб эканлигига шубҳа йўқ.

Футболчилик фаолиятида 4-рақамни ўзиники қилган Миржалол, мураббийликда 1-рақамни яна қайтариб олиши керак...

Омад сенга, ўзбегим Миржалоли!


Янгиердан Жамол Мансуров



П.С. Биз билан телеграмда @caeshitadi ники орқали боғланиш ва фикрларингизни юборишингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика