UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  1 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  37 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Ўзбек футболи ихлосмандлари учун хушхабар! Янгиликлар

Ўзбек футболи ихлосмандлари учун хушхабар!

Хабарингиз бор, 7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари Эрон вакилларига қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Мазкур учрашувларни юқори савияда ҳамда карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш бўйича ҳукумат доирасида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш баённомасига мувофиқ ушбу ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарга чекланган миқдорда томошабинлар киритилишига розилик берилди.

Карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, "Пахтакор" стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган "Ўзбекистон" спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига ижозат берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча учрашув чипталарини бепул тарқатишни лозим деб топди.

Шу сабабли, ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан клублари ёрдамидан фойдаланилади.

Мазкур клуб етакчилари Ўзбекистон футбол мухлислари клубига мурожаат этиши сўралади. Шунингдек, улар ўз ҳудудида чипталарнинг ҳолисона, бепул тарқатилишига масъул ҳисобланади.

Чипталарни сотиш қатъиян тақиқланади!

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика