UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  2 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Ўйиндан ташқари холатда қолганлар ёхуд жамоасиз юрган футболчилар ҳақида Янгиликлар

Ўйиндан ташқари холатда қолганлар ёхуд жамоасиз юрган футболчилар ҳақида

Сўнгги йилларда аксарият футболчилар ҳаддан зиёд жамоасини ўзгартириб, фаолиятида бурилиш ясашга қарор қилиб келаётгани сир эмас.

Мамлакатимизда мураббийлар охирги мавсумларда нисбатан ёш футболчиларга ишона бошлагач, бир вақтлар умидли ўйинчи сифатида қаралган футболчилар бугунги кунда қўпол бўлсада, ҳеч кимга керак бўлмай қолмоқда. 2019 йилни Суперлигада ўтказган бир қатор футболчилар қишки ўқув-йиғин чоғида ўзларига янги жамоа топа олмай, хуноб бўлишаётгани айни хақиқатдир. Қуйидаги мақоламиз орқали ҳозирда жамоасиз юрган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Иброҳим Отахонов – “Андижон”
Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини “Андижон” жамоасига бағишлаган Иброҳим Отахонов афтидан бутсаларини михга илган кўринади. Сабаби бу йил 35 ёшини қарши оладиган андижонлик ярим ҳимоячи ҳозирда ҳеч бир жамоада кўриниш бераётгани йўқ. Отахонов ўтган йили Суперлигада атига 1та учрашувда 32 дақиқа харакат қилган холос. “Бургутлар”нинг Фарғонада “Пахтакор”га қарши кечган баҳсида Иброҳим Отахонов 59-дақиқада захирадан майдонга тушгани билан эсда қолди холос. Бошқа учрашувларда айтарли имкон берилмади. Балки футболчи шунинг учун ҳам ёшларга жой бўшатишни маъқул деб билгандир. Агарда шундай қарорга келинган бўлса, “Андижон” жамоаси ўзининг садоқатли футболчиси учун хайрлашув маросимини ташкил этиб берса, мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби Отахонов ҳар қандай шароитда “Андижон” учун астойдил мехнат қилганини унутмаслик керак.

Жалил Кимсанов – “Андижон”
Қўқонлик футболчи ҳам ҳозирча ўзбек клубларида кўриниш бераётгани йўқ. Жисмонан бақувват бўлган Кимсанов ўтган йили Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан ёзда “Андижон”га кўчиб ўтганди. Ўнг қанот ҳимоя чизиғида шижоат билан харакат қиладиган 34 ёшли футболчи “бургутлар” сафида аввалига бошланғич таркибдан ўрин эгаллаб келаётганди. Аммо АГМК билан ўйиндан сўнг бош мураббий Александр Хомяков Жалилни захирага “михлаб” қўйди. Шундан кейин маҳаллий футболчи Хушнуд Авилов очила бошлади ва чемпионат сўнгги турига қадар ўнг қанотни ҳеч кимга бермасдан келди. Андижонликлар билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолаган Кимсанов чемпионат якунига етгач, жамоага қайтмади. Тажрибали ҳимоячи балки кейинги фаолиятини ПРО-Лиганинг бошқа бир клубида давом эттирар. Буни албатта вақт кўрсатади.

Рўзимбой Аҳмедов – “Андижон”

Футболчилик фаолиятининг катта қисмини асосан водийда ўтказган хоразмлик ҳужумчи учун ҳам 2019 йилги мавсум сўнггиси бўлиб қоладиган кўринади. Ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган, Рўзимбой Аҳмедовнинг статистикаси чакки кўриниш олмаганди. 23та ўйин (1651 дақиқа), 4та гол ва 2та гол+пас. Ушбу футболчининг ҳам “бургутлар” билан тузган шартномаси якунига етгач, бошқа жамоа таркибида учратмадик. Хадемай мамлакатимизда Суперлига ўйинлари бошланишини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бизнингча Суперлиганинг ҳеч бир клуби Рўзимбой Аҳмедовнинг хизматига эхтиёж сезаётгани йўқ. Тан олиш керак, 33 ёшли футболчи ўтган йили ҳам “Андижон” таркибида биринчи рақамли ҳужумчига айлана олмади. Мураббийлар асосан иқтидорли ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаевга ишонч билдирди.



Илдар Маматказин – “Андижон”
Сўнгги икки йилни “Андижон”да ўтказган Илдар Маматказин кўп ўйинларда жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушди. Шунга қарамай, Александр Хомяков бу йил унинг хизматига мухтожлик кўрмади. Аксинча унинг ўрнида бошқа легионерлардан фойдаланишни лозим топмоқда. 32 ёшли марказий ҳимоячига ҳозирча Суперлиганинг ҳеч бир клуби жиддий қизиқаётгани йўқ. Яқинда Фарғонада ўтказилган “Ҳоким Кубоги” турнирида Илдар “ЎзТонгХонгКо” (Андижон шаҳридаги завод жамоаси) шарафини ҳимоя қилди. Айтишларича Илдар Маматказин яқин орада хорижга жўнаб кетиши мумкин.

Хуршид Ходжаев – “Бухоро”

Ушбу дарвозабонни сўнгги йилларда жарохат қийнаб келаётгани хақиқатдир. Бугунги кунда Суперлига клублари учун дарвозабон муаммоси кўндаланг турган бир пайтда Ходжаев айнан жарохат сабаб майдон ташқарисида қолиб кетмоқда. Ўтган йили “Бухоро” таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган Хуршид Ходжаев кўп вақтини асосан захира ўриндиғида ўтказди дейиш мумкин. Қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўзи туғилиб ўсган Қўқон шаҳри жамоасида ўтказган 32 ёшли дарвозабон орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, “шунқорлар” лагерини тарк этишга мажбур бўлди. Шундан кейин Ходжаевни бошқа клублар таклиф этгани йўқ.

Зафар Тўраев – “Қўқон-1912”
Ўз вақтида “Машъал”да сермаҳсуллик кўрсатиб, кўпчиликни эътиборини тортган Зафар Тўраев ўтган йили дастлаб “Навбаҳор”да кейинчалик “Қўқон-1912” жамоасида ўйнади. “Лочинлар” таркибида атига 3та ўйинда (65 дақиқа) майдонга тушган Тўраев бош мураббий Андрей Канчелскис билан чиқиша олмади. Зафарни Наманганда мураббийлар штабининг қарорига кўра, ёшлар жамоасига ўтказиб юборгач, давралар оралиғида “Қўқон-1912” клубига ўтишга қарор қилди. Аммо у ерда ҳам Гаттузо 3та ўйинда (35 дақиқа) иштирок этди холос. Шунинг учун ҳам қўқонликларнинг янги бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу ҳужумчини бу йил жамоада олиб қолишни истамади. Шундан сўнг Тўраевни бошқа жамоа таркибида шуғулланиб юрганини кўрмадик. Балки 30 ёшли футболчи ҳам ПРО-Лига клубига бориб қўшилар.



Алишер Саматов – “Қўқон-1912”
Алишер Саматовнинг ҳам ўтган йилги тақдири Тўраевникига ўхшашиб кетади. Фарқи Саматов иккинчи даврада “Қўқон-1912” сафига ПРО-Лига клуби “Оқ-Тепа” жамоасидан келганди. Эътиборлиси Алишер қўқонликлар таркибида Суперлига баҳсларида умуман майдонга тушмаган. Наҳотки мураббийлар штаби ўша вақтда нотўғри танлов қилган бўлса?! 2014-2015 йилларда “Навбаҳор”да айнан Бахтиёр Ашурматов қўли остида тўп сурган Алишер Саматов яқинда айнан ушбу мураббийнинг қарорига кўра, қўқонликлар сафини тарк этишга мажбур бўлди. Айтишларича Саматовда микро жарохат мавжуд бўлган. Шундан сўнг ангренлик ҳимоячи ҳеч бир клуб таркибида кўриниш бергани йўқ. Эхтимол у яна ПРО-Лига клубида фаолиятини давом эттирар.

Темур Ҳакимов – “Қўқон-1912”
Ўтган йили Нўъмон Ҳасановнинг ишончи туфайли яна катта футболга қайтиб олган Темур Ҳакимов жорий мавсум Суперлига клубларида кўриниш бераётгани йўқ. Ўз вақтида ушбу футболчи мухлислар ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ сифатида эътироф этилганди. Аммо катта футболга ўтиш даврида кескин пасайишга дуч келди. Ҳақимов қўқонликлар билан хайрлашгач, ҳозирча ҳеч қайси жамоа таркибига бориб қўшилгани йўқ. Темурнинг ўтган йилги чемпионатдаги статистикаси қуйидагича бўлгнади: 11та ўйин (342 дақиқа), 3та гол+пас, 1та сариқ карточка.

Шаҳбоз Эркинов - “Қўқон-1912”
Ўтган йили “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилиб, бу йил ҳеч бир жамоада кўним топмаётган футболчилар рўйхатини Шаҳбоз Эркинов билан давом эттирамиз. 2019 йилги Суперлигада 24та ўйинда иштирок этиб, ўз активига 6та гол ёздириб қўйишга эришган Эркиновни бу йил ҳеч бир жамоа ўз сафида кўришни истмаяпти. Акс холда ҳозир Шаҳбоз ўзига жамоа топган бўларди. Қўқонликлар билан хайрлашгач, тажрибали ҳужумчи маълум муддат “Навбаҳор” машғулотларида ҳам иштирок этганди. Бироқ кейинчалик “Лочинлар” билан ҳам хайрлашган кўринади.



Элдор Бойматов – “Сурхон”

Сурхондарёлик футболчининг фаолиятида ҳам сўнгги йилларда сезиларли пасайиш юзага келмоқда десак муболаға бўлмайди. 2019 йилги мавсумни аввалига “Қизилқум”да бошлаган Бойматов давралар оралиғида “Сурхон”га кўчиб ўтди. Аммо у ерда ҳам кўп вақтини захирада ўтказди. Бу йил мураббийлар штаби Элдор билан хайрлашишга қарор қилди. Шундан сўнг 30 ёшли футболчи Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида кўрикда бўлиб қайтди. Ҳозирда эса марказий ярим ҳимоячини ҳеч қайси клубда кўрмаяпмиз.

Шерзод Ҳакимов – “Навбаҳор”
Фарғоналик тўпурар ҳужумчи ҳам бу йил ҳеч бир клубга керак бўлмай қолди. 33 ёшли футболчи ўтган мавсумни иккита жамоада ўтказди. Мавсумни “Сурхон”да бошлаган Ҳакимов давралар оралиғида бош мураббий ўзгаргач, “Навбаҳор”га ўтганди. Аммо наманганликлар таркибида ҳам Шерзод кўп учрашув ўтказмади. Тажрибали ҳужумчи “Сурхон”да 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган бўлса, иккинчи даврада “Лочинлар” таркибида 6та баҳсда иштирок этди холос.

Азамат Алланиёзов – “Сурхон”
Қорақалпоғистонлик ҳужумчи Азамат Алланиязов “Насаф”дан кетгач, ҳеч бир жамоа сафида барқарор ўйнаб кета олмаяпти. Хусусан 30 ёшли ҳужумчи ўтган йили “Сурхон”да атига 9та учрашувда (114 дақиқа) ўйнади холос. Шунинг учун ҳам мураббийлар штаби бу йил Алланиязовни хизматидан фойдаланишни истамади. Ҳозирда Азамат жамоасиз юрибди.

Суҳроб Неъматов - “Сурхон”
Ўтган мавсумни “Сурхон”да ўтказиб ҳозирда жамоасиз юрганлар қаторига Суҳроб Неъматовни ҳам қўшиш мумкин. Марказий ярим ҳимоячи 2017 йили “Бухоро” билан хайрлашгач, фаолиятида пасайиш юзага келди. “Сурхон”да ҳам ёрқин ўйинларини намойиш эта олмади. Стандарт вазиятларни кўпинча самарали якунлайдиган Неъматов бу йил қадрдон жамоаси “Бухоро”га қайтиш истагида юрганди. Аммо Муҳсин Муҳаммадиев маълум вақт ўтгач, Суҳробга жавоб бериб юборди. Ҳозирда 34 ёшли футболчи уйида таклиф бўлишини кутиб ўтирибди.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика