UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  8 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  29 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада” Янгиликлар

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн маникунианликларнинг АПЛда ғолиб чиқиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед” ҳатто Бруну Фернандеш билан ҳам АПЛда чемпионликка эришишига шубҳам бор. Сульшер шогирдлари қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қилишмоқда. Улар нисбатан кучлироқ жамоаларга қарши беллашувларда ҳам ўз имкониятларини намойиш эта олишга эришишмоқда ва ҳар қандай рақибга босим кўрсата олишларини амалда намоён қилишмоқда.

Аммо улар ўйинни назорат қилиб, тўп билан кўпроқ муомалада бўлаётган баҳсларда рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда саволлар келиб чиқмоқда. Мен уларнинг яқинда ўтган “бўрилар”га қарши учрашувини кузатдим. МЮда имконият бўлмади.

Шубҳасиз улар чемпионлик пойгасида қатнашишмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич бўйича ҳам АПЛда иккинчи ўринда боришмоқда. Аммо уларни “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” билан бир хил даражада деб бўладими? Менимча МЮ улардан бир қадам орқароқда. Шу сабаб жорий мавсумда Сулльшер жамоасини АПЛда ғолиб чиқиши жудаям қийин масала. Бироқ уларнинг сўнгги учрашувларидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин”, дея Оуэннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда  Goal.com

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика