UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  0 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  8 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми) Янгиликлар

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми)

Мазкур мақоланинг дастлабки қисми бугун тонгда эътиборингизга ҳавола қилинганди:

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (1-қисм)

Жаҳон чемпионатидаги жароҳат ва тикланиш жараёни

Оуэн орзусига етди: учинчи бор мундиал иштирокчисига айланди. У хурсанд эди. Германиядаги жаҳон кубоги бошланишидан аввал ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Майкл яна ажойиб ўйинлар кўрсатишни бошлаб юборди. Ямайкага қарши шундай ўйинлардан бирида (6:0) пенальти ишлади, голли узатмани амалга оширди ва гол урди.


Англия мундиални икки ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги рақиблар инглизлар учун анча осон эди: Парагвай (1:0), Тринидад ва Тобаго (2:0) ҳамда Швеция. Швецияликларга қарши сўнгги баҳсда (2:2) Оуэн жуда жиддий жароҳатга йўлиқди ва майдонни узоқ муддатга тарк этди.


Даъволаниш ва тикланиш жараёни учун 10 ой сарфланди. Майкл 2006/07 йилги мавсум мобайнида атиги 3 ўйинда майдонга тушди. Кейинчалик футболчининг ўзи ЖЧ-2006га бориш хато бўлганини тан олди: "Иккала жароҳат ҳам ўзаро боғлиқ эди. Гипсда ўтган ярим йилдан кейин ҳам оёғимда оғриқлар давом этарди. Эҳтимол, Германияга боришга тайёр эмасдим". АПЛнинг 2007/08 йилги мавсумида Оуэн 11та гол урди, аммо бу олдинги Майкл эмас эди. Унинг ўйини, даражаси аста секин пасайиб борар эди.

Оуэн қуёшининг ботиши

Мавсум якунида "Ньюкасл" АПЛни, мос равишда форвард "Ньюкасл"ни тарк этди. У эркин агент сифатида МЮ сафига қўшилди ва катта резонансга сабаб бўлди – унинг ўтмиши "Ливерпуль" билан боғлиқ эди.  Оуэн эса Мерсисайдни эмас, Манчестерни танлади.

Футболчи 3 йил давомида МЮ учун 52 ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди. Майклнинг энг эсда қоларли учрашуви Манчестер дербиси бўлганди. У заҳирадан ўйинга қўшилиб, учрашув тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган эди. Оуэн "қизил иблислар" билан Англия чемпионига ҳам айланди, "Ливерпуль" эса...


Ҳужумчи МЮни 2012 йилнинг ёзида тарк этди. Майклнинг сўнгги клуби "Сток Сити" бўлди. Оуэн ўзининг сўнгги мавсумида 8 учрашув ўтказиб, 1та гол урди. Кейинчалик футболчининг ўзи бош мураббий Тони Пьюлис билан келиша олмаганини ошкор қилганди: "Биринчи турда биз "Манчестер Сити" билан ўйнашимиз керак эди. Ўйиндан бир кун аввал Тони менинг ҳолатим ва ўйнашга бўлган иштиёқим билан қизиқди. Мен жавоб бердим: "Ҳа, албатта, ўйнайман". Биласизми? У мени заҳирада қолдирди! Ўйин охирида фақат бир дақиқага майдонга чиқарди. Заҳира ўриндиғида ўтиришим билан ўйлаганман: "Жин урсин, бу ерда нима қиляпман ўзи?" Ҳозиргача унинг қарорини нима ўзгартирганини тушунмайман".

Майкл Оуэн футболчилик фаолиятини 33 ёшида якунлади. У интиқиб кутган 2006 йилги мундиал ўзи учун ҳалокатли бўлди. Биз билган Майкл 26 ёшидаёқ бутунлай йўқолиб қолди. Кейинги мавсумларда у камдан-кам майдонга чиқар, вақтни жароҳатларини даволаш билан ўтказарди. Ҳозир футболчи "Ньюкасл"га ўтгани учун ҳам, мундиалга боргани учун ҳам афсусланади.

"Мен туйғуларимга қулоқ солишим керак эди. "Ньюкасл"га ўтишни хоҳламасдим. Юрагим "Ливерпуль"га қайтишни истаган. Аммо ўсиш учун, мундиалга бориш учун кутолмасдим".

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика