UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? Янгиликлар

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган?

Эътиборингизга англиялик собиқ футбол юлдузи ҳақида "Championat" нашрида эълон қилинган мақоланинг биринчи қисмини тақдим қилишни лозим топдик.

Тўқсонинчи йиллар охири, асримиз аввалида Майкл Оуэн дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эди. У 19 ёшида "Ливерпуль"нинг асосий ўйинчисига айланиб, Англия терма жамоасига чақирув олишни бошлаган ва ЖЧ-1998 иштирокчисига ҳам айланганди. Қаторасига 2 мавсум АПЛнинг энг яхши тўпурарига айланган футболчи 2001 йил (22 ёшида) "Олтин тўп"га муносиб деб топилди.

Майклнинг фаолияти ёрқин бўлди, аммо аслида жуда узоқ давом этмади. Унинг "Реал"га ўтишини кўпчилик хато деб билади, аммо Майклнинг Англияга қайтиш варианти ғалати бўлган. Ҳужумчи Рафаэль Бенитес кутаётган "Ливерпуль"ни эмас, "Ньюкасл"ни танлаганди.

"Ливерпуль" Оуэндан қишгача кутишни сўраган

Мерсисайдликлар Майкл билан шартномани узайтира олишмади. 2002/03 йилги мавсум якунига кўра  АПЛда 5-ўринни эгаллаган "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан мосуво бўлди. Бу клуб ва Оуэннинг шахсий режаларига жиддий зарба берди. Кейинги йил "Марсель"дан мағлуб бўлган "Ливерпуль" УЕФА кубогининг 1/8 финалида тўхтади. Шундан кейин Майклнинг "Реал" ёки "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Футболчининг ўзи матбуотга якуний қарорини эълон қилди: "Мен Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчиман. "Ливерпуль" буни ҳал қилиши керак".


Мавсум якунида жамоа 4-ўринни банл қилгани ҳолда ЕЧЛ квалификациясига йўлланмани нақд қилди, ёзда эса Жерар Улье мураббийлик постини тарк этди. Унинг ўрнини эгаллаган Рафаэль Бенитес Оуэн билан музокара бошлайди, аммо кеч эди – ҳужумчи аллақачон "Реал" билан келишиб олишга улгурган. Мадридда "галактикос" йиғилди, Оуэн асосий таркиб учун Роналдо, Раул ва Морьентес билан рақобатлашиши керак эди. Аксар ўйинларни заҳира ўриндиғида бошлаган ҳужумчи 16 голнинг муаллифига айланди. 2005/06 йилги мавсум бошланишидан аввал  Кассано, Жулио Баптиста ва Робиньо харид қилинди. Шу тариқа ҳужум чизиғи вакиллари ҳаддан ташқари кўпайиб кетди.

Майкл "Ливерпуль" билан боғланиб, қайтишни хоҳлаётганини айтди, аммо клублар трансфер суммаси борасида келиша олишмади. Шунингдек, "Ливерпуль"да Крауч, Сиссе, Барош ва Фаулер сингари ҳужумчилар бор, клуб улардан бирини сотиши керак эди. Бу эса вақт талаб қиларди. Бенитес Оуэндан январгача кутишни сўради. Аммо Майкл яна 6 ой кутишни истамади, чунки "Реал"да рақобат кескинлашган ва унинг ЖЧ-2006га қатнашиш масаласи хавф остида қоларди. Форвард ўйин амалиёти учун "Ньюкасл"га кўчиб ўтди. Унинг трансфери 25 млн еврога баҳоланган. Ҳа, ўша пайтларда инглиз клуби ҳам бойлар қаторида эди.


Майкл жамоага тез мослашди, аммо олдинда ҳали жароҳат бор эди

2005 йилда ҳам "Ньюкасл"нинг таркиби жуда кучли кўринишда бўлган (Гивен, Бумсонг, Паркер, Эмре, Ширер), аммо Оуэн бу жамоадаги оқ қарғага ўхшарди. У яқиндагина "Олтин тўп" олган, энди эса туманли албионнинг ўртамиёна жамоаларидан бирида эди. 

Оуэн АПЛнинг 17-турида "Вест Хэм" дарвозасига 3та гол урди. Бу пайтда Майклнинг ҳисобида 7 гол бор, фақат икки киши ундан яхшироқ натижа қайд этаётганди – Руд ван Нистелрой (9 гол) ва Тьерри Анри (8 гол). 


Футболчи учун ҳаммаси яхши кўринишда давом этар, у терма жамоа сафида ҳам 3тадан гол ва самарали узатмани амалга оширган эди. Аммо мундиал бошланишидан 6 ой аввал ("Тоттенхэм" билан баҳсда) Оуэн жиддий жароҳатга йўлиқди. Ҳужумчининг март ойида сафга қайтиши режалаштирилди, аммо унда иккинчи операцияга ҳам зарурат туғилди. 

Майклнинг тўлиқ тикланиши апрель ойининг охирларига тўғри келди ва у 37-турда майдонга қайтди. Терма жамоа устози Свен-Йоран Эриксон ўйин амалиёти ва жисмоний ҳолатидаги камчиликларга қарамай Оуэнни 2006 йилги мундиалга олиб борди: "Мен Майклдан хавотирда эмасман. Биз беш йил давомида бирга ишладик, у нималарга қодирлигини жуда яхши биламан"...

Мақоланинг иккинчи қисми бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола қилинади. Унда сиз Майкл Овен йўлиққан даҳшатли жароҳат ва фаолиятидаги барқарор пасайиш йиллари ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз, ўша пайтларни ёдга олишингиз мумкин.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика