UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  49 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман" Янгиликлар

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси учун 22 август оқшоми муваффақиятли кун сифатида тарихдан ўрин олди.

Самвел Бабаян шогирдлари шу куни Қатарда ОЧЛ плей-офф учрашувида "Ал Вакра"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқишди. Дониёр Абдуманноповнинг ягона голи "лочинлар"га ғалаба келтирган бўлса, Ўткир Юсупов шу куни бир неча маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Биз эса бу борада Ўткир Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ғалаба билан табриклаймиз. Бу бутун Ўзбекистонни ғалабаси. Ўйин қандай таассурот қолдирди? Ўйиндаги бурилиш нуқтаси нима бўлди?

- Аввало бизни қўллаб-қувватлаган яқинларимиз, дўстларимиз,мухлисларимизга раҳмат айтишни истардим. Улар Қатарда ҳам, экран ортида ҳам бизга жон куйдиришди. Ниятимиз гуруҳ босқичига чиқиш эди. Наманганга ОЧЛни олиб келиш учун Қатарга бордик. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. 

- Жамоанинг ўйинга режаси экстра-таймларгача бориш эдими? 

- Мезбон жиҳатдан ҳам улар ўйинни яхши бошлашди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Лекин биз жисмонан тарафлама кучли эдик. Уларда мавсум энди бошланди. Қизил карточкадан кейин эса ўйин назорати "Навбаҳор" томонига ўтди, ҳужумлар кўпайди. Якунда ўзимиз истаган натижага эришдик. 

- Қатардаги шароит ва жамоаларнинг даражасида фарқ катта. Битта ўйинга қаратилган эътибор ва тайёргарлик асосий планга чиқдими?

- Тўғри, Қатарда пул кўп, стадионларидаги шароитларни айтмаса ҳам бўлади. Бундай шароитларда тўп тепишни кўп жамоалар исташи табиий. Ҳар бир футболчи у ерда тўп тепишни орзу қилса керак. 

- Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Наманганга қайси юлдуз футболчи келишини истардингиз?

- Қандай рақиблар рўбарў келишини қуръада ташлангач кўрамиз. Саудия Арабистонидан Карим Бензема тўп тепаётган "Ал Иттиҳод" тушишини истардим. Чунки бу орқали жамоадошларимда умра амалини бажариб келиш имконияти юзага келади, деб ўйлайман. Яхши ният қилиб қоламан. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика