Ўткир Юсупов: “Искандеровнинг майдондан четлатилгани бизга катта ёрдам берди”

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016, 14:02
Кеча Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентнинг “Пахтакор”клубини қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг “Нефтчи” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ўз фикрларини билдирди.

“Обод” жамоасига қарши сафардаги ўйинда мағлуб бўлганимиз учун мухлислар кўз ўнгида юзимизни ёруғ қилиш учун “Пахтакор” клубини мағлуб этишимиз керак эди. Мураббийларимизнинг берган кўрсатмаларини майдонда бажаришга ҳаракат қилдик. Яхши ҳамки 3 очкони қўлга киритдик. Ғалаба, жамоавий ўйин ва иштиёқ эвазига қўлга киритилди.

Тўғри Жамшид Искандеров қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Искандеров жуда кучли футболчи, унинг ўрни “Пахтакор”да билиниб туради. Бекорга миллий терма жамоага чақирилмади. Унинг майдондан четлатилгани бизга жуда катта ёрдам берди”, - дейди “Нефтчи” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›