UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  0 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  0 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  10 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  2 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  1 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24

"ОТЖ йиғини туфайли 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Мен уни таркибга қўймайман!" — Шипилов Янгиликлар

"ОТЖ йиғини туфайли 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Мен уни таркибга қўймайман!" — Шипилов

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидан ўрин олган банд ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Оддий мисол, мен 100 кундан буён ОТЖ йиғинидаги Суҳроб Нуруллоевни кўрганим йўқ. Бу йил ҳисобида Нуруллоев жамоамизнинг бирорта машғулотида иштирок этгани йўқ. Шуни айтишим мумкинки, мен регламент бўйича 1997 йилдан кейин туғилган футболчини майдонга туширишим керак. Хўп. Лекин мен ОТЖга номзод футболчиларимни 100 кундан буён умуман кўрганим йўқ. Демак ўша футболчи ҳозирги кунда "Металлург"да асосий таркибдаги жойга лойиқ эмас. Унинг ўрнига 1999-2000 ёки 2001 йилда туғилган бошқа ёш футболчига имконият бераман. Бу гапим барча ОТЖга номзод футболчиларга тегишли. Чунки исталган футболчи асосий таркибдаги ўрнини ўз меҳнати ва пешона териси билан ишлаши керак. Қачонки улар клубга келса ва жамоада ўз ўрни борлигини исботласа, кейин уларга имконият бераман. Қайтараман, 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Клуб эса унга 3 ойдан буён шунчаки маош тўлаб келмоқда. Қайтараман, ОТЖга номзод футболчиларни асосий таркибга қўймайман! Қачонки улар келиб шу ўринга муносиб ва лойиқлигини исботлашсагина имконият бераман. Бу барчага тегишли. Ундан кўра жамоа билан бирга шуғулланиб юрган янада ёшроқ футболчиларга имкон бераман", - деди Андрей Шипилов.

ЎФА & ПФЛ ёхуд кўпчиликда савол уйғотаётган регламентдаги банд ҳақида

Эслатма: ПФЛнинг янги Суперлига-2019 учун чиқарган регламентида шундай банд киритилган:

• Суперлига клублари ўйин қайдномасига 1997 йил ва ундан кейин туғилган камида икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиши шарт. Мазкур футболчи жароҳат олган ҳолатда ҳали 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнига иккинчи ёш футболчи чиқарилиши лозим. Барча ёш футболчилар алмаштирилган бўлса, ёш футболчини ёши катта футболчи билан алмаштиришга рухсат берилади;

Мазкур ҳолатни эса ПФЛ расмий сайти қуйидагича изоҳлаганди:

"Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Любинко Друлович мураббий этиб  тайинлангач, ПФЛ вакиллари мазкур мутахассис билан учрашиш таклифини  билдирганди. Учрашув бугун — 25 январь куни бўлиб ўтди".

Хабарда айтилишича, ПФЛ вакилларининг ўзлари Друлович билан учрашишни истаб қолишган ва якунда бир стол атрофида жамланишган.

"Учрашувдан мақсад Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилган  мураббийнинг 2019 йилги мавсум учун тузиб чиқилаётган регламент юзасидан муносабатини билиш эди. Боиси, бунгача ЎФА раҳбарияти 1997 ва ундан  кейин таваллуд топган футболчининг Суперлига клубларида 90 дақиқа тўп  суриши масаласини илгари сураётган бўлса, ПФЛ бу таклифга қарши овоз  билан чиқаётганди" - дейилади хабарда.

ЎФАнинг терма жамоалар бўлимига кўра, бу ҳолат олимпия терма жамоасига номзод  футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлишида муҳим роль ўйнайди. ПФЛ эса бу ҳолат футболчиларнинг ўз устида ишлашидан тўхташи мумкинлиги,  эҳтимолий жароҳат олган футболчининг ўрнига ким тушиши масаласини  мураккаблаштириши каби масалаларни кўтараётганди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика