UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45"Барселона" - "Валенсия" 1:2  1 04:35"Лейпциг" - "Бавария" 0:3  0 03:43Olamsport: Россиялик хоккейчилар ЖЧ ярим финалида ўйнашди, ногиронлар аравачасидаги Серена ва бошқа хабарлар  0 03:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 02:06Испания Кубоги: "Валенсия" 100 йиллик юбилейида "Барселона"ни финалда доғда қолдириб совринга эга чиқди  72 01:12"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда  13 23:51«Арсенал» Озарбайжонга 24 футболчи билан етиб борди  10 23:27Рамос "Реал"дан кетмоқчи, унинг ўрнига "Челси" ҳимоячиси келиши мумкин  15 23:15Испания кубоги. Финал. "Барселона" - "Валенсия". Асосий таркиблар маълум  94 22:38Германия кубоги. Финал. "Лейпциг" - "Бавария". Асосий таркиблар маълум  4 22:35Канчельскис матбуот анжуманида "Андижон" футболчиларини раққосаларга тенглаштирди, ҳакамни эса умрбод футболдан четлатиш шартлигини айтди (тўлиқ)  330 22:33"Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола. Худдики, раққосалар майдонга чиққандек" - Андрей Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани  49 22:00Федор Емельяненкодан «калтак» еган олти нафар UFC чемпиони  3 21:59Андрей Шипилов: "Таркиб танлашда хато қилдим"  25 21:55Вадим Абрамов: "Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз"  31

"ОТЖ йиғини туфайли 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Мен уни таркибга қўймайман!" — Шипилов Янгиликлар

"ОТЖ йиғини туфайли 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Мен уни таркибга қўймайман!" — Шипилов

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидан ўрин олган банд ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Оддий мисол, мен 100 кундан буён ОТЖ йиғинидаги Суҳроб Нуруллоевни кўрганим йўқ. Бу йил ҳисобида Нуруллоев жамоамизнинг бирорта машғулотида иштирок этгани йўқ. Шуни айтишим мумкинки, мен регламент бўйича 1997 йилдан кейин туғилган футболчини майдонга туширишим керак. Хўп. Лекин мен ОТЖга номзод футболчиларимни 100 кундан буён умуман кўрганим йўқ. Демак ўша футболчи ҳозирги кунда "Металлург"да асосий таркибдаги жойга лойиқ эмас. Унинг ўрнига 1999-2000 ёки 2001 йилда туғилган бошқа ёш футболчига имконият бераман. Бу гапим барча ОТЖга номзод футболчиларга тегишли. Чунки исталган футболчи асосий таркибдаги ўрнини ўз меҳнати ва пешона териси билан ишлаши керак. Қачонки улар клубга келса ва жамоада ўз ўрни борлигини исботласа, кейин уларга имконият бераман. Қайтараман, 100 кундан буён ўз футболчимни кўрганим йўқ. Клуб эса унга 3 ойдан буён шунчаки маош тўлаб келмоқда. Қайтараман, ОТЖга номзод футболчиларни асосий таркибга қўймайман! Қачонки улар келиб шу ўринга муносиб ва лойиқлигини исботлашсагина имконият бераман. Бу барчага тегишли. Ундан кўра жамоа билан бирга шуғулланиб юрган янада ёшроқ футболчиларга имкон бераман", - деди Андрей Шипилов.

ЎФА & ПФЛ ёхуд кўпчиликда савол уйғотаётган регламентдаги банд ҳақида

Эслатма: ПФЛнинг янги Суперлига-2019 учун чиқарган регламентида шундай банд киритилган:

• Суперлига клублари ўйин қайдномасига 1997 йил ва ундан кейин туғилган камида икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиши шарт. Мазкур футболчи жароҳат олган ҳолатда ҳали 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнига иккинчи ёш футболчи чиқарилиши лозим. Барча ёш футболчилар алмаштирилган бўлса, ёш футболчини ёши катта футболчи билан алмаштиришга рухсат берилади;

Мазкур ҳолатни эса ПФЛ расмий сайти қуйидагича изоҳлаганди:

"Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Любинко Друлович мураббий этиб  тайинлангач, ПФЛ вакиллари мазкур мутахассис билан учрашиш таклифини  билдирганди. Учрашув бугун — 25 январь куни бўлиб ўтди".

Хабарда айтилишича, ПФЛ вакилларининг ўзлари Друлович билан учрашишни истаб қолишган ва якунда бир стол атрофида жамланишган.

"Учрашувдан мақсад Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилган  мураббийнинг 2019 йилги мавсум учун тузиб чиқилаётган регламент юзасидан муносабатини билиш эди. Боиси, бунгача ЎФА раҳбарияти 1997 ва ундан  кейин таваллуд топган футболчининг Суперлига клубларида 90 дақиқа тўп  суриши масаласини илгари сураётган бўлса, ПФЛ бу таклифга қарши овоз  билан чиқаётганди" - дейилади хабарда.

ЎФАнинг терма жамоалар бўлимига кўра, бу ҳолат олимпия терма жамоасига номзод  футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлишида муҳим роль ўйнайди. ПФЛ эса бу ҳолат футболчиларнинг ўз устида ишлашидан тўхташи мумкинлиги,  эҳтимолий жароҳат олган футболчининг ўрнига ким тушиши масаласини  мураккаблаштириши каби масалаларни кўтараётганди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

+10   
26 фев 19:16:12
ShaxriKESH
Рузикул Бердиев хеч нарса демайдия бечора, ахир хамма клублар мавсумда тайёргарлик кураётган бир пайтда Насафда ОТЖ га 10 нафар футболчи кетган.
+10   
26 фев 18:40:26
Amirjon Med
Авжига чиквоттилаю жаноб Шипилов!)
+7   
26 фев 18:40:00
AnDiJoN UzB
Ha erkak erkak Bugun avjiga ciqding)
+4   
26 фев 18:45:26
Гарри Каспаров
Буни хам якинда уриб ташлашади. Абрамовга ухшаб. Кейин Бабаегани тренер килиб олиб келишади.
+3   
26 фев 19:05:28
Bobur_Navbahor
Uka Babayan aytsa tushirasan uzingcha gapiraverma
+3   
26 фев 18:41:38
P.f.c. Metallurg
Ishqilib Vadim Abramovga o'xshab chetlatilmasa bo'ldi
+2   
26 фев 19:34:02
Бахтиёр Хайдаров
УНДАН ХАМ ЁШРОГИНИ ТУШИРАМАН ДЕБДИКУ КИМ УЙИНГА ТАЙЁР БУЛСА УША УЙНАЙДИ ДЕГАН НОРМАЛЬНИЙ ТРЕНЕРНИ ГАПИ ОМАДИНИ БЕРСИН ОЛИМПИЯЧИ БУЛСА ДОКАЗАТЬ КИЛСИН ЛОЙИКЛИГИНИ ТУГРИ
+2   
26 фев 19:01:27
xolis fikr egasi
Аввало халкаро майдонда юрт шаьни туради.Сан клуб таркибига куймасанг хам тепадан шундок буйрук буладики кандок килиб асосий таркибга куйганингни билмай коласан.Агар ОТЖ да натижа курсатса демак клубда хам уйинга лойик.Бу шипилов жаноблари аввал мамлакат манфаати туришини унутиб куйган шекилли.У йигитлар хам узини хохиши билан ОТЖ да юргани йук.Куз остига тушганки ва тугилган йили мос келганки ОТЖ да юрибди.
+2   
26 фев 18:58:29
Жамолбек
Жаноб Шипилов бу гапларинг бн Сурхон бн уйингача хам бормайсанов узингга узинг чох казияпсан.
+1   
26 фев 22:29:25
17чи профил
Тугри айтибди шахсан ман шу мурабийни фикрига минг фоез кушиламан,ким асосийга лойик булса уша уйнаш керак,ким булишдан катий назар отж азоси булмай мтж азоси булсаям жамоани асосийга жавоб бера олса уйнаши керак
+1   
26 фев 20:12:56
UZB-2022
ҚОЙИЛ, МАНА ТРЕНЕР БЎЛАРКАНУ, ЛЕКИН ШИПИЛОВНИНГ ШУ ГАПИ УЧУН АХМАДЖАНОВНИНГ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИ ҚЎЗИБ КЕТМАСА БЎЛДИИЁВ ТРЕНЕРЛАРГА ИШЛАШГА ИМКОН БЕРИШ КЕРАК САБАБИ КОМАНДАГА ЖАВОБГАР ОДАМ ШУ БЎЛАДИ
+1   
26 фев 19:33:55
FCB ALI
Буям 1 мафсум бош мурабий булиб босар тусармонини билми колибдими бунакалага мансаб тегмасинде юрудин 3 йуки 4 йил олдин шу футболчила бор сан борсан
+1   
26 фев 18:58:26
R.Umidjon6869
U futbolchiham kóchada óynab yurgani yóqku dalbayop.nma OTJda óynayotgan bólsa uni biror aybi bormi.sandaqa murabbiylar óyinlarni sotishdan boshqasiga yaramaydi.ózing tuzukroq tóp tepmagansan shu paytgacha gapiradigan gapingni qara.
+1   
26 фев 18:51:15
Mirmaqsud
Bizada har doim shunaqa otangga bor, onangga bor! Unaqada futbolchilarni 2 ta turga ajratish kerekande OTJ uchun alohida futbolchilar, klub uchun alohida?! Nima degan gap bu? Manam bir paytla shunaqa vaziyatga tushganman! Institut talabasi edim prezident sayloviga yoki konferensiyalariga keladigan chet ellik mehmonlaga dars hisobidan majburiy tekin tarjimonlikka qo'yilardik keyin institutga kelsak ustozlar yoki voyenkafedrada ofitserlar muommo qilardi mani ishim yo'q, sanda nb ko'payib ketibdi. Vaholanki u majburiy tarjimonlikka saralanib, eng a'lochi, usha chet tilida super gaplashadigan talabalarni jalb qilinardi
+1   
26 фев 18:48:27
Bektero
Qisqasi, urdirlaring özbek futbolidagi hamma rahbarlar... Jonga tegdi hammasi bularni.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг