UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Ўтган мавсум кашфиёти Асадбек Собиржонов бу йил ким кашфиёт бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўтган мавсум кашфиёти Асадбек Собиржонов бу йил ким кашфиёт бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган ёш ва иқтидорли футболчи Асадбек Собиржонов аввалги мавсумни ижара асосида “Бухоро”да ўтказганидан хабарингиз бор.

Ўзининг иқтидорини ва маҳоратини намоён қилган ярим ҳимоячи 2020 йил бошида “Пахтакор”га қайтиб, янги мавсумга жамоа билан бирга тайёргарлик кўрди. Асосий таркиб учун курашаётган ўйинчи бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.

“2019 йилда ижара шартномаси асосида “Бухоро”да ўйнаб қайтдим. У ерда яхши ва мазмунли мавсумни ўтказдим дея оламан. Олимпия терма жамоасига чақирилдим, мухлислар эътиборига тушдим. Натижада “Пахтакор”га қайтдим. Бу йил ҳам ижарада тўп тепмоқчи эдим. Лекин, мураббийлар жамоада қолишимни ва менга имконият беришларини айтишди. Клубда рақобат кучли. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

Бухорода икки нафар мураббий билан ишлашга улгурдим. Биринчи даврада Бахтиёр ака Ашурматов жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдилар. Менимча, қўл остиларида ёмон таркиб жамланмаганди. Омадми ёки тажрибами бизга етишмади деб ўйлайман. Кўп ўйинларда кичик ҳисобда енгилдик. Муҳсин Муҳаммадиев легионерлар ҳисобига жамоани кучайтирди. Ушбу мураббий жамоани Суперлигада олиб қолишни уддасидан чиқди. Бу икки мутахассисдан кўп нарса ўргандим. Умуман олганда катта футболга айнан шу ерда қадам қўйдим. Ижарада ўйнаш фақат менинг фойдамга ишлади дейишим мумкин. Бир йил ичида анча ўсишга эришдим.


Янги мавсумга “Пахтакор” билан юқори даражада ҳозирлик кўрдик. Абу-Даби шаҳрида икки ҳафта давомида йиғинни олиб бордик. Бу жамоада ажойиб мураббийлар штаби йиғилган. Машғулотлар жараёни умуман бошқача. Шота Арвеладзе футболчилардан максимал даражада ишлашни талаб қилади.

Карантинда ҳамма қатори оилам даврасидаман. Зериккан пайтларимда турли жанрдаги кинолар кўряпман, китоб мутолааси билан банд бўлмоқдаман. Мураббийлар билан деярли ҳар куни алоқадамиз. Машғулотлар барчаси дастурга амал қилинган ҳолда онлайн тарзда олиб борилмоқда. Ҳаммаси яна ўз изига тушишига оз қолди. Фақат, яна озгина сабр қилсак бўлгани.

Фикримча, ушбу мавсумда АГМК клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ҳожимат Эркинов кашфиёт бўлиши мумкин”,- дейди Собиржонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика