UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  1 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  15 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4

Ўтган мавсум кашфиёти Асадбек Собиржонов бу йил ким кашфиёт бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўтган мавсум кашфиёти Асадбек Собиржонов бу йил ким кашфиёт бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган ёш ва иқтидорли футболчи Асадбек Собиржонов аввалги мавсумни ижара асосида “Бухоро”да ўтказганидан хабарингиз бор.

Ўзининг иқтидорини ва маҳоратини намоён қилган ярим ҳимоячи 2020 йил бошида “Пахтакор”га қайтиб, янги мавсумга жамоа билан бирга тайёргарлик кўрди. Асосий таркиб учун курашаётган ўйинчи бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.

“2019 йилда ижара шартномаси асосида “Бухоро”да ўйнаб қайтдим. У ерда яхши ва мазмунли мавсумни ўтказдим дея оламан. Олимпия терма жамоасига чақирилдим, мухлислар эътиборига тушдим. Натижада “Пахтакор”га қайтдим. Бу йил ҳам ижарада тўп тепмоқчи эдим. Лекин, мураббийлар жамоада қолишимни ва менга имконият беришларини айтишди. Клубда рақобат кучли. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

Бухорода икки нафар мураббий билан ишлашга улгурдим. Биринчи даврада Бахтиёр ака Ашурматов жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдилар. Менимча, қўл остиларида ёмон таркиб жамланмаганди. Омадми ёки тажрибами бизга етишмади деб ўйлайман. Кўп ўйинларда кичик ҳисобда енгилдик. Муҳсин Муҳаммадиев легионерлар ҳисобига жамоани кучайтирди. Ушбу мураббий жамоани Суперлигада олиб қолишни уддасидан чиқди. Бу икки мутахассисдан кўп нарса ўргандим. Умуман олганда катта футболга айнан шу ерда қадам қўйдим. Ижарада ўйнаш фақат менинг фойдамга ишлади дейишим мумкин. Бир йил ичида анча ўсишга эришдим.


Янги мавсумга “Пахтакор” билан юқори даражада ҳозирлик кўрдик. Абу-Даби шаҳрида икки ҳафта давомида йиғинни олиб бордик. Бу жамоада ажойиб мураббийлар штаби йиғилган. Машғулотлар жараёни умуман бошқача. Шота Арвеладзе футболчилардан максимал даражада ишлашни талаб қилади.

Карантинда ҳамма қатори оилам даврасидаман. Зериккан пайтларимда турли жанрдаги кинолар кўряпман, китоб мутолааси билан банд бўлмоқдаман. Мураббийлар билан деярли ҳар куни алоқадамиз. Машғулотлар барчаси дастурга амал қилинган ҳолда онлайн тарзда олиб борилмоқда. Ҳаммаси яна ўз изига тушишига оз қолди. Фақат, яна озгина сабр қилсак бўлгани.

Фикримча, ушбу мавсумда АГМК клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ҳожимат Эркинов кашфиёт бўлиши мумкин”,- дейди Собиржонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика