Отабек Шукуров: "Ёшлар жамоаcидаги энг устун жиҳат бу аҳиллик бўлди"

Narzulla Saydullayev
19 июн 2015, 10:47
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядан қайтиб келди. Футболчиларимиз сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатида жуда ҳам юқори даражада ўтди. Барча ташкилотчиларга, ЎФФга миннатдорчилик билдирамиз. Олдимизга қўйилган вазифани тўла бажара олмаган бўлсак ҳам кучли саккизталикка кирганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Ўтган сафар ўсмирларда иштирок этганда нимчорак финалдан қайтган эдик. Бу сафар яхшироқ натижа қайд этдик. Шунга қарамай тўртталикка бора олмаганимиздан қайсидир ма`нода хафа бўлдик"

"Ўзимни ўйинимдан кўнглим тўлмади. Ярим финалда чиқишимиз учун нимадир етишмади дея олмайман. Бизни айнан мана шу жамоа аҳиллик борасида энг устун жиҳатини кўрсатди. Ёшлар термасининг ҳар бир аъзоси қадрдонимиз, дўстимиз, ака-укамиз бўлиб қолди. Бундай жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси десам хато бўлмайди", - дейди Отабек Шукуров.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia