UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  0 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Отабек Шукуров: "Ўзимиз шу ҳолатга келтирдикми, ўзимиз олиб чиқиб кетамиз" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Ўзимиз шу ҳолатга келтирдикми, ўзимиз олиб чиқиб кетамиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Бугунги машғулотларга "Насаф" жамоасидан чақирилган тўрт нафар футболчи Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мозговой келиб қўшилди. Улар Иан Катанец қўл остида тикланиш машқларини олиб боришди. Одатдагидек машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз мухбири терма жамоамиз етакчиси Отабек Шукуров билан интервью уюштирди. 

- Дастлаб давом этаётган йиғин ва янги бош мураббий ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Янги бош мураббий ва янги мақсадлар билан машғулотларни бошлаб олдик. Тўғри бу ўртоқлик учрашуви. Лекин терма жамоанинг ҳар бир ўйини футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги бош мураббий билан барчасини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозир Сречко Катанецдан бошқа нарсани ўзгартиришни талаб қилиш вақтимас. Ундан фақат Жаҳон чемпионатига чиқишни талаб қилиш керак. Йилма-йил бунга эришиш лозим. 

- Йиғиннинг илк кунларидан бошлаб Сречко Катанецнинг қандай устунликлари ва фарқларини кўрдингиз?

- Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Лекин тартиб-интизомга қаттиқ ёндошар экан. Футболда майда камчилик бўлмайди. Ҳозирдан бир оила сифатида жипслаштиришга ҳаракат қилмоқда. Тартиб бўлса, терма жамоа бирлаша олса, натижа ҳам ўзи келади. Бу жуда ҳам яхши, деб ўйлайман.

- Миллий терма жамоа сардорлиги учун сизнинг номзодингиз илгари сурилмоқда. Одил Аҳмедовдан сўнг сардорлик боғичини  қабул қилиб олишга тайёрмисиз?

- Аввало буни мен ҳал қилмайман. Ким сардор бўлишидан қатъий назар терма жамоага фойдаси тегса бўлгани. Бу ватан терма жамоаси бўлгани учун мағлубиятлар, Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз юракка оғир ботади. Терма жамоага чақирилисан дейишса, бошқача ҳиссиётлар бўлади. Қандай қийинчиликлар бўлса, тайёрмиз. Ўзимиз олиб чиқмасак, бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Мана шу ҳолатга ўзимиз олиб келдикми, ўзимиз олиб чиқамиз. 

- Швеция каби топ яъни Жаҳон даражасидаги терма жамоалар билан ҳар доим ҳам ўйнайвермаймиз. Аввалги йилларда Сурия, Ироқ билан чекландик. Кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимизга муносабатингиз қандай?

- Мураббийга кўп нарса боғлиқ. У катта мақсадни қўйдими, катта талабларни қўйиши керак. Швеция каби юқори даражадаги терма жамоалар билан ўйнаш катта ёрдам беради. Ўзингиздан кучсиз терма жамоа билан ўйнадингизми, сиз кучсизланаяпсиз дегани. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилдими, мана шундай термаларга қарши майдонга чиқиш зарур. 

Абдулазиз  Искандаров ёзиб  олди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика