UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  29 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Отабек Шомуродов: "Элдор "Рома"да нега захирадан майдонга тушаётганини Моуриньюдан сўраш керак" Янгиликлар

Отабек Шомуродов: "Элдор "Рома"да нега захирадан майдонга тушаётганини Моуриньюдан сўраш керак"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан онлайн мулоқот ташкил этишни давом эттирмоқда.

Хусусан, навбатдаги мулоқот иштирокчиси жамоанинг таниқли собиқ футболчиси Отабек Шомуродов бўлди. Мухлислар билан ташкил этилган суҳбат жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Отабек ака, футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган? Шунингдек, ҳозирги "Нефтчи" ҳақида нималарни айта оласиз?

- Авваламбор, мулоқотга таклиф учун сизларга раҳмат. Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. "Нефтчи"ни ҳеч қачон унутмайман. Жамоа хоҳ Про лига, хоҳ Суперлигада бўлмасин, ҳамиша мухлислик қилаверамиз. Ҳозир "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланмоқда, мавсум якунида Суперлигада чемпионлик насиб этишини тилаб қоламан.

- Шомуродовлар оиласи ҳақида мухлисларга маълумот бериб ўтсангиз...

- Оилада 6 нафар фарзандмиз – беш ўғил, бир қиз. Энг каттамиз – Азамат акам, яъни Элдор Шомуродовнинг оталари. Азамат акам ҳам футбол билан шуғулланганлар. Кейинги икки акам бошқа соҳада фаолият юритишган. Кейин Илҳом ва мен футбол билан шуғулланганмиз. Ҳозир мана Элдор футбол билан шуғулланяпти. 

- "Нефтчи" сафига қўшилишингиз қандай юз берган?

- Термизда "Нефтчи"га қарши ўйин ўтказганмиз. Шунда жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юрий Саркисян мени "Нефтчи"да кўришни истаётганини айтганди. Таклифни қабул қилганман ва шу тариқа жамоа сафига келиб қўшилганман.

- Фарзандларингиз футбол билан шуғулланишадими?

- Бир қиз, икки ўғлим бор. Катта ўғлим Ойбек, кичкинаси Оғабек. Ҳозирда иккиси ҳам "Бунёдкор" футбол академиясида футбол билан шуғулланишмоқда.

- Элдор Шомуродов "Рома"да нега захирадан майдонга тушяпти?

- Буни Жозе Моуриньюдан сўраш керак (кулади).

- Демак, бу Моуриньюнинг айби, шундайми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Қандай мақсадда Элдорни асосий таркибда туширмаётганини фақат Моуриньюнинг ўзи билади.

- Фаолиятингиз давомида ўйнаган клубларингиз орасида энг ёрқин хотиралар қайси жамоа билан боғлиқ?

- Албатта, бу – "Нефтчи". Бу жамоа сафида 3 йил ўйнадим. 

- Фаолиятингизни қайси жамоада якунлагансиз?

- Охирги ўйнаган жамоам Жиззахнинг "Сўғдиёна” клуби бўлган. Футболчилик фаолиятимни айнан шу жамоада якунлаганман.

- Сиз учун қийин бўлган танловли савол. Суперлигада "Нефтчи" – "Сурхон" учрашувида кимга мухлислик қилган бўлардингиз?

- Ҳар икки жамоа мен учун қадрдон ҳисобланади. "Сурхон"га мухлислик қилган бўлардим.

- Элдор билан гаплашиб турибсизларми?

- Ҳа, Илҳом иккимиз ижтимоий тармоқлар орқали деярли ҳар куни гаплашиб турамиз. Қўллаб-қувватлаймиз, гол урса, табриклаймиз, қувонамиз. Янги йил олдидан Элдорни фарзанди бир ёшга тўлганида Азамат акамлар Италияга бориб, ўйинларини стадиондан кузатиб қайтдилар. Режалаштириб турибмиз, яқин кунларда бориб, Элдорни қўллаб-қувватлаб келмоқчимиз.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу каби мураббийлар жуда кам учрайди. Юрий Вазгенович кучли психолог бўлган, мақсадингизни олдиндан билиб турарди. Шунингдек, ҳар бир футболчининг алоҳида кучли жиҳатларини аниқлай оларди.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг мураббийлик ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Йўқ, футболни якунлаганимдан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланяпман. Мураббийлик курсларида ўқимадим, тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ.

- "Нефтчи" жамоасига тилакларингиз...

- "Нефтчи"га ғалабалар тилайман, ҳамиша омад ва муваффақият ёр бўлсин. Мавсум якунида чемпионликни қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашсин.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика