UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  5 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  6 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим” Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим”

Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Отабек Нарзуллаев яқинда жамоа билан хайрлашди.

Айни дамда у “Қизилқум” машғулотларида иштирок этмоқда. Куни-кеча Нарзуллаев билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Отабек ака, ўтган мавсум “Бухоро”нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Шунинг учун сизни жамоадан кетишингизни кўпчиликни хайрон қолдирди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси ўзим ҳам бу йил яна “Бухоро”да ўйнаш илинжида эдим. Чунки у ерда беш йилдан буён фаолият юритиб келаётгандим. Билсангиз керак, ўзим Қашқадарё вилоятининг Косон туманиданман. Бухоро эса ҳудди иккинчи уйимга айланиб қолганди. Миллатим тожик бўлгани ҳам қайсиди маънода Бухорода ишлашимга енгиллик туғдирарди. Бундай дейишимнинг боиси Бухорода тожик миллатига мансуб инсонлар кўп. Улар билан мулоқотда киришиб кетаман. Аммо тақдир экан бу йил жамоа билан хайрлашишга мажбур бўлдим. Бунга сабаб мураббийлар билан фикримиз бир жойдан чиқмаганидир. Мураббийлар мени захира ўйинчиси сифатида кўришаётганини билдирди. Ўзингизга яхши маълумки, айни дамда бухороликлар селекцияда анчагина фаоллик кўрсатмоқда. Жиддий рақобат юзага келишини таҳмин қилса бўлади. Очиғи ҳар қандай рақобатга тайёр эдим.  

- Жамоани тарк этиш бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки мураббийларними?

- Мураббийлар менга захира ўйинчиси сифатида қараётганини билдирганида кайфият тушиб кетди. Агарда улар рақобат қиласан, унда ютиб чиқсанг марҳамат ўйнайсан деганида бунга рози эдим. Кейинчалик эса улар клубга керак эмаслигимни очиқ ойдин айтишди. Шунда нарсаларимни йиғиштирдимда, клуб қароргоҳини тарк этдим.  

- Ҳозирги мураббийлар билан ўтган йили ҳам бирга ишлагандингиз. Бунгача ўзаро муносабатлар қандай бўлганди? 

- Ёмон эмасди. Статистикага эътибор қаратсангиз, адашмасам 26та учрашувда ўйнадим. Клубни олий лигада қолиши учун кўпчилик қатори мен ҳам астойдил харакат қилганман. Мураббийларнинг ишончи ҳам юқори эди. Халқимизда биз гап бор-ку, ишим битди, эшагим лойдан ўтди деган. Афтидан мен билан юз берган воқеа ҳам шундай бўлди. 

- Сиз учун қадрдон бўлиб қолган жамоани тарк этиш осон бўлмагандир?

- Албатта. Бухорога анчагина ўрганиб, мослашиб қолгандим. Клуб раҳбарлари билан ҳам муносабатларимиз яхши бўлиб келган. Энди бу жамоага фақат омад тилайман. Қолаверса бухоролик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар ўйинимизда бизни тинимсиз олқишлаб турди. Умуман олганда мен билан ишлаган клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламан. 

- “Бухоро” билан хайрлашганингиздан сўнг, сизни “Шўртан”га ўтишингиз тўғрисида хабарлар тарқалганди. Устига устак ғузорликлар бу йил асосий эътиборини қашқадарёлик футболчиларга қаратмоқда. Сизга чиндан ҳам “Шўртан” раҳбарияти таклиф билан чиқдими?

- Ҳа, бу рост. Лекин ундан олдин “Қизилқум”га вада бериб қўйгандим. Навоийликлар раҳбари Ҳамиджон ака Актамов менга аввалроқ таклиф билан чиқиб, ёрдам беришим кераклигини билдирганди. Шунинг учун “Қизилқум”га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоа билан шартнома имзоладингизми?

- Яқинда бир йиллик расмий келишувга эришдик. Энди насиб қилса мавсум-2016ни “кончилар” сафида ўтказаман. 

- Янги клубдаги илк таассуротларингиз қандай?

- Жамоа менга ёқди. Ички муҳит аъло даражада. Қолаверса асосий таркибнинг деярли 90 фоиз ўйинчиси билан аввалдан танишман. Баҳриддин Ваҳобов, Георгий Квесиешвили, Андрей Деркач, Илҳом Юнусов, Акмал Рустамов каби футболчилар билан илгари турли жамоаларда бирга ўйнаганмиз. Шу боис бўлса керак янги жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. 

- Қизилқум”даги рақобат тўғрисида нима дейсиз?  

- Бу ерга келиб шунга амин бўлдимки, ўзига яраша рақобат мавжуд. Мураббийлар рақобатда ким ютиб, ўша майдонга тушишини таъкидламоқда. Аслида ҳам шундай бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳар бир футболчи харакат қилиб, машғулотда астойдил ишлайди. “Қизилқум”да ҳам ҳар бир чизиққа 2-3тадан ўйинчи бор. Бу эса рақобат кескин кечиши демакдир. 

- Янги клубингиз айни дамда Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2016” турнирида иштирок этмоқда. Хўш, мусобақа ҳақида фикрингиз қандай?

- Таассурот ижобий. Мавсум олдидан бундай ўйинлар керак деб ўйлайман. Гуруҳдаги биринчи ўйинимизда “Цементчи” билан дуранг қайд этдик. Кейин “Нефтчи-2”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этдик. Биласизми бундай пайтда ҳар бир жамоанинг кучи тенг бўлади. Демоқчиманки, муносиб баҳони мавсум давомида бериш мақсадга мувофиқ бўлади.    


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика