UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  42 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  19 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  5 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  29 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  6 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  69 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  8

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..."

Суперлига клубларига етарлича қаршилик кўрсатиб келаётган "Олимпик" жамоаси кеча "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

Мезбонларнинг ягона голига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Эътибор бераётган бўлсангиз, голни ўзгача услубда нишонлаётган форвардни кўриб бевосита баскетбол юлдузи Стефан Карри ёдимизга тушади. Хўш, Отабек ҳам унга тақлид қиляптими? Ҳужумчи сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди. 


- Ўйин ҳақида...

- Барча гувоҳи бўлди, ўйин жуда қизиқарли ўтди. "Пахтакор"га анча муаммо туғдира олдик, деб ўйлайман. Пухта тайёргарлик кўрганимиз билинди. Ғалабага тенг дуранг қайд этдик. 

- Бундай рақиблар билан ўйинда иштиёқ ҳамма нарсани ҳал қиляптими?

- Ҳар бир жамоада мураббий катта ролни ўйнайди. Суперлига грандларидан очко олишда давом этмоқдамиз. Шунга яраша иштиёқ ҳам баланд. Керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- "Пахтакор" билан икки учрашувда ҳам дуранг ўйнадинглар. Нима, деб ўйлайсиз "Олимпик" қайси мураббий бошчилигидаги "Пахтакор"ни юта оларди?

- Ҳозир жамоани кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Ҳар бир мураббийнинг қарашлари ўзгача. 

- "Жар" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. "Олимпик" мазкур аренада 2та учрашувда майдонга тушди. Янги майдондаги таассуротлар қандай?

- Майдон ҳақиқатдан ҳам зўр ҳолатда. Ҳар бир майдон талабларга жавоб берса, тўп тепиш осонроқ бўларди. Юртимизда яна бир майдон ажойиб ҳолатга келганидан хурсандман. 

- Голни Стефен Карри услубида нишонлаш ғояси қачон пайдо бўлди?

- Унинг ўйинлар ёқади. Қолаверса, ўзим ҳам баскетболга қизиқаман. Аслида Осиё Кубогида ғолиб чиқиб юқоридаги расмдаги каби нишонлаб, ижтимоий тармоқларимга жойламоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика