UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   3 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  22 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0

Отабек Ғуломхўжаев: Айни пайтда бизда 2 та тенг кучга эга таркиб мавжуд Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: Айни пайтда бизда 2 та тенг кучга эга таркиб мавжуд

Бугундан Душанбеда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-19 championship-2019” мусобақаси старт олади.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақа олдидан терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Биринчи навбатда Тожикистон футбол федерацияси ва мусобақа ташкилотчиларига яхши кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун мазкур мусобақа жорий йил ҳисобидан дастлабки халқаро турнир бўлади. Ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиб келяпмиз. Май ойида берлинлик тенгқурларимизга қарши ўйин ўтказдик. Душанбедаги мусобақага мамлакат Суперлигасида ўйнаётган бир қатор ўйинчиларимизни олиб келмадик. Лекин шундай бўлса-да, ушбу ёшдаги авлодда анча кучли футболчилар тўпланган. Айни пайтда бизда 2 та тенг кучга эга таркиб мавжуд, ҳар бир ўйинчи шеригининг ўрнини боса олади, - деди мутахассис.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика