UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  35 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6

Отабек Акрамов: "Иттифоқ-Навоий" жамоасида тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Отабек Акрамов: "Иттифоқ-Навоий" жамоасида тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим"

В ПРО-Лига 9-туридан ўрин олган "Зирабулоқ" - "Иттифоқ-Навоий" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Отабек Акрамов сайтимизга интервью берди.

"Иттифоқ-Навоий" жамоаси дастлаб вилоят чемпионатида иккинчи лига баҳсларида иштирок этган. Ўз олдига юқори мақсад қўйган холда жорий мавсумдан В ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этмоқда. Жамоамиз Қизилтепа туман ҳокимлиги ташаббуси Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи билан меморандум имзоладик ва хамкорликда иш олиб бормоқдамиз.

Жамоамиз олдига жорий мавсумда турнир жадвалида имкон қадар юқори ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз чемпионат давомида жамоамизнинг ҳақиқий кучини, нималарга қодирлигини ҳис этиб бормоқдамиз. "Иттифоқ-Навоий" янги шаклланаётган, синов жараёнидаги жамоа. Шундан келиб чиққан холда учрашувларда ҳар-хил таркиб ва турлича услубларни тажрибадан ўтказиб кўраяпмиз. Охирги иккита турда ғалаба қозондик, бу қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига қўшимча иштиёқ бериши табиий хол.
Жамоамизда ёш иқтидорли футболчиларни тарбиялаш ва шакллантириш, юқори чемпионатларга етказиб бериш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Лекин жамоамизни тўлиқ шакллантириб олиш, чемпионатдаги рақобатга дош бериш учун ҳозирги кунда тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз, уларнинг ўрни ҳозир жуда муҳим. Мунтазам ёшларни кузатиб бормоқдамиз, Навоий вилояти футбол академиясидан кўз остимизга олиб қўйган ёш футболчилар бор, насиб этса давралар оралиғида уларни таркибимизга жалб этамиз.

Ҳозир бизда клуб инфратузилмасини тўлақонли шакллантириш жараёни амалга оширилаётганлиги сабабли олдиндаги беш йилликдаги бажарадиган ишларимизни режа қилганмиз. Ўйлаймизки, келажакда жамоамиз А ПРО-Лигада, насиб бўлса Суперлигада иштирок этади, бунинг учун олдинда ҳали кўп ишларимиз бор. Бизда U-18 жамоаси ҳам бор, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманларидан иқтидорли футболчи йигитларни ёшлар жамоамизга жалб этдик ва секин-секин шакллантириб бормоқдамиз.

Ҳозирги кунда жамоамиз уй ўйинларини ўтказадиган Қизилтепа туманидаги "Марказий" стадионга мухлисларни жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. Шунингдек келажакда жамоамиз янги замонавий стадионга эга бўлиши учун амалий ишларни бошлаб юборганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика