УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади
14 фев 23:16
Янгиликлар
УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади
Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) 51-конгрессини Қозоғистон пойтахтида ўтказишини расман эълон қилди. Мазкур тадбир 2027 йил 4 март куни бўлиб ўтади.
Қарор Брюссель шаҳрида ўтказилган 50-конгресс давомида маълум қилинди. Бельгия пойтахтидаги анжуманда Қозоғистон футбол федерацияси бош котиби Давид Лория ҳам иштирок этди.
Қозоғистонда ўтадиган 51-конгресс сайлов конгресси бўлади. Йиғилиш давомида УЕФА президенти ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари сайланади. Европа футболининг кейинги йиллардаги тараққиёт йўналишини белгилайдиган муҳим қарорлар айнан шу анжуманда қабул қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар