

"Ўрунов билан гаплашдим, ҳозир «Уфа»да. Агентлар «Спартак» билан музокара ўтказмоқда. Ҳамма нарса ҳал бўлиши билан Москвага учади.
«Спартак»дан ташқари Ўруновга Россиянинг бошқа клублари қаторида Европанинг қатор жамоаларидан ҳам қизиқишлар бўлган.
Ўрунов «Спартак»даги катта босим ва масъулиятдан қўрқмаяпти. Ҳамма саволлар ёки гап-сўзларга майдондаги ўйини орқали жавоб бермоқчи.
Ўтиш амалга ошгач "Championat.asia" орқали ўзбекистонлик мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беришга ваъда берди.
Шахсий фикрим, Ўруновнинг ҳозирги салоҳияти «Спартак»да етакчи бўлишга қодир", дейилади хабарда.




