

"Ёзни яхши ўтказдим, Бразилияда оилам билан бўлдим, мамлакат бўйлаб саёхат қилдик. Бу вақт ичида кўплаб учрашувларни томоша қилдим. Америка Кубоги ва Европа чемпионати ҳамда Бразилия лигасининг баъзи ўйинларини кузатиб бордим. Еврода Контенинг Италияси ҳайрон қолдирди, улар жуда яхши ўйнашди ва пенальтиларда омад рақибга кулиб боқди.
Конте қўл остида ишлаш ёқди ва жамоа ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ҳаракат қилади. У биздан нима истаётганини аниқ тушунтира оляпти. Мураббий хар биримиз билан суҳбатлашди ва асосан тактика устида ишладик" - дейди Оскар.



