Осиё хабари. Вучинич “Ал Жазира”га ўтганидан хурсанд
17 июл 2014 16:33
Янгиликлар
Осиё хабари. Вучинич “Ал Жазира”га ўтганидан хурсанд
Таниқли ҳужумчилардан бири Мирко Вучинич фаолиятини Осиёда давом эттиради.
“Рома”, “Ювентус” каби Италиянинг кучли клубларида ўйнаган Вучинич яқинда БААнинг “Ал Жазира” клуби билан шартнома тузди.
Маълумки, “Ал Жазира” Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўта олмади. Шу боис клуб раҳбариятининг бор умиди янги мавсумдан. Жамоа ўз таркибини кучайтириб олиш мақсадида черногориялик ҳужумчи билан шартнома тузди. Вучинич матбуотга берган интервьюсида БААга келганидан мамнун эканлигини билдирди:
“Аввало мени таклиф этгани учун “Ал Жазира” раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Мен бу ерда янгиман, шундай экан бор куч билан ҳаракат қилиб мухлислар ишончини оқлайман. Музокаралар узоқ давом этгани йўқ, чунки мен клуб ва унинг тарихи ҳақида билардим. Янги жамоам бир неча йилдан бери совринларсиз қолиб кетмоқда, насиб қилса бу мавсум бунга чек қўямиз. Октябрда 31га тўламан, ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман”.

Фикрлар