Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди
16 фев 2015 14:32
Янгиликлар
Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди
Осиё чемпионлар лигасининг ўтган йилги финалчиси "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийи Лорен Регекамп ишдан бўшатилди.
Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва Сами Ал Жабердан кейин айнан ушбу мураббий жамоани бошқариб келаётганди. Клуб расмий сайти бош мураббий ишдан олинганини тасдиқлади ва ўрнига руминиялик 39 ёшли мутахассис Чиприан Панаит тайинланганини ёзди. Руминиялик мураббий бунгача жамоа ўринбосарларини шуғуллантириб келаётганди.
"Ал Ҳилол" Лорен Регекамп қўл остида ўтган мавсум ОЧЛ финалига қадар етиб борди ва икки учрашув натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 15-тур натижаларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бош мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб "Ал Ҳилол"нинг Шаҳзод кубоги финалида "Ал Аҳли"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 25 февраль куни ўз майдонида ОЧЛ 1-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар