UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  8 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  65 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94 Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94

Бир неча кундан сўнг Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз.

Ўзбекистон мустақил равишда илк маротаба 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинларида иштирок этган. Ўйинлар 1994 йилнинг 2-16 октябрь кунлари ташкил этилган. 

Ўша қитъа ўйинларида 135 нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 12 та кумуш ва 19 та бронза медалларига эга чиқишган. Умумий ҳисобда 42 та медаль қўлга киритилган.

Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон спорт делегацияси якунда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган.


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Рамиль Ганиев (енгил атлетика, кўпкураш)

2. Светлана Мункова (енгил атлетика, баландликка сакраш)

3. Оксана Яригина (енгил атлетика, найза улоқтириш)

4. Евгений Астанин (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

5. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 500 метр)

6. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 1000 метр)

7. Владимир Казанцев, Иван Киреев, Андрей Колганов, Анатолий Тюрин (эшкак эшиш, К-4, 1000 метр)

8. Алишер Авезбаев (бокс)

9. Олег Маскаев (бокс)

10. Футбол терма жамоаси

11. Шуҳрат Аҳмедов, Энвер Османов, Николай Репичев (ўқ отиш, 25 метрга тўппончадан, жамоавий)


Футбол терма жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар тўп тепишган:

Юрий Шейкин

Февзи Давлетов

Андрей Фёдоров

Миржалол Қосимов

Фарҳод Магомедов

Илҳом Шарипов

Абдуқаҳҳор Марифалиев

Сергей Лебедев

Игорь Шквирин

Азамат Абдураимов

Шуҳрат Мақсудов

Рустам Дўрмонов

Абдусамад Дўрмонов

Улуғбек Рўзимов

Степан Атаян

Бердах Алланиязов

Александр Тихонов.


Кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган:

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Қозоғистон

5. Ўзбекистон

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика