UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  42 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  24 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича ариза юборган эди.

Бу борада футбол оммасидан келиб тушган саволларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов жавоб бериб ўтди.


— Осиё кубоги мезбонлигини қабул қилиш имкониятлари ҳақида:

— Осиё кубоги қитъамизнинг энг нуфузли футбол турнири ҳисобланади. Шу сабабли мезбонликка даъвогар мамлакатлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳозирда ОФК аризаларни қабул қилмоқда. Кейинги босқичда уларни тасдиқлайди ва расман эълон қилади. Имкониятларни ўрганиб чиқиш жараёни шундан сўнг бошланади. ОФК махсус инспекцияси даъвогар мамлакатлар талабларга қанчалик мослигини аниқлайди. Осиё футбол конфедерацияси қитъамизнинг барча ҳудудларида футбол янада ривожланиши тарафдори. Айни пайтгача миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги аксарият минтақаларда бўлиб ўтган. Марказий Осиё ушбу турнирга ҳозирча мезбонлик қилмаган. ОФК бизнинг минтақага ҳам ўзининг энг катта мусобақаси мезбонлигини тақдим этишига умид билдирамиз.

— Осиё кубоги мезбонларига қандай талаблар қўйилади ва ушбу мамлакатлар бунга тайёрми?

— Агар охирги йилларни оладиган бўлсак, Ўзбекистон учта йирик мусобақага мезбонлик қилди. U-20 ва U-23 Осиё чемпионатлари мезбонлигига номзодимизни юборганимизда дастлаб ОФК бизнинг қанчалик тайёр эканлигимиз борасида ўйланди. Кейинчалик барча талабларни ўз вақтида ва сифатли бажарганимиздан сўнг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади. Меҳмонхоналар, логистика, транспорт ва бошқа йўналишлар халқаро стандартларга мослаштирилди. Ҳозир ташкилий жиҳатдан ОФК ишончини қозонганмиз, деб ўйлайман. Халқаро мақомдаги стадионларимиз ҳам бор. Лекин бизга сиғими каттароқ стадионлар керак. Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз. Қўшниларимиз ҳам барча шароитларни тақдим этишга тайёр. Масалан, Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда 51 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши бошлаб юборилган. Ишончим комил, агар турнир бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади.

— Осиё кубоги мезбонлигининг биз учун қандай ижобий томонлари бор?

— Биринчи навбатда бу футбол мухлислари учун катта байрам. Бугун Осиё футболи ривожланиб боряпти. Энг яхши юлдуз футболчилар қитъамизга келиб ўйнашяпти ва осиёликлар Европанинг энг йирик клубларига йўл олишяпти. Уларнинг ҳаммаси Осиё кубогида иштирок этади ва юртимиз майдонларида унутилмас учрашувлар ўтказишади. Қолаверса, миллий жамоамиз ҳам ўз ҳудудида янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қилади. Қўшни қардош мамлакатлар билан муносабатларимиз янада мустаҳкамланади. Замонавий футбол инфратузилмаси ривожланади ва мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлади. Бутун дунё футбол жамоатчилиги эътибори нафақат футболимизга, балки мамлакатларимиз туризм салоҳияти, маданияти ва тарихига қаратилади. Ўз навбатида футбол орқали юртимиз равнақига ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади. Барча соҳалар сингари футбол ҳам комплекс ва кенг қамровли ҳаракатлар билангина ривожланиб боради. Катта лойиҳалар таъсири энг кичик футбол мактабларигача кириб боради. Шу сабабли, биз Осиё кубоги каби турнирни юртимизга олиб келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика