UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  1 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  4 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1

Осиё Кубоги: Уммон терма жамоаси Янгиликлар

Осиё Кубоги: Уммон терма жамоаси

Австралиядаги мусобақа қатнашчиларидан Уммон терма жамоаси ҳақида маълумотлар билан танишиб олинг.
Уммон миллий терма жамоаси 1978 йилдан бошлаб расмий учрашувларда иштирок этишни бошлаган. Бунгача жамоа норасмий беллашувларда қатнашган. Мамлакат футбол ассоциацияси 1980 йилга келиб ФИФАга аъзо бўлган. Осиё Кубоги финал босқичида икки бор иштирок этган. Араб мамлакатлари терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган “Кўрфаз Кубоги”да уч бор финалга чиқишган, бир марта ғолибга айланишган. Бошқа айтарли ютуқларга эришилмаган.

Футболга эътибор тўғрисида ёзсак, маҳаллий клублар унчалик кучли эмас. Яхши савиядаги ўйинчилар асосан БАА, Қатар, Қувайт ёки Саудия Арабистони чемпионатларида фаолият кўрсатиб қайтишади. Терма жамоа ҳам асосан ўртамиёналар қаторида зикр этилади. Охирги йилларда бу жамоада ўсиш кўзга ташланмоқда, лекин бу уларнинг Кўрфаз минтақасида энг кучли жамоага айланишларини ҳам таъминлай олаётгани йўқ.



Уммон терма жамоаси
Лақаби:
“қизил жангчилар”
Бош мураббийи: Поль Лу Гуэн (Франция)
Сардори: Али Ал Ҳабси
Энг кўп ўйнаган футболчи: Фавзи Башир (124)
Тўпурари: Ҳани Дабит (42)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 93
Биринчи ўйини: Судан – 0:15 (Қоҳира, Миср, 1965 йил 2сентябрь)
Расмий энг йирик ғалабаси: Лаос – 12:0 (Мускат, Уммон, 2001 йил 30 апрель)
Энг йирик мағлубияти: Ливия – 0:21 (Бағдод, Ироқ, 1966 йил 1 апрель)
Эришган ютуғи: “Кўрфаз Кубоги” чемпиони-2009.
Осиё Кубогида 2 марта иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмаган.

Бош мураббий Ле Гуэн 2011 йилнинг 27 июнь кунидан бери Уммонни бошқариб келяпти. Футболчилик фаолиятида “Брест”, “Нант” ва ПСЖда ўйнаган Гуэн миллий терма жамаоси аъзоси саналган. Мураббийлик пайтида “Ренн”, “Лион”, “Глазго Рейнжерс” ва ПСЖни бошқарган. Лионликлар билан уч бор Франция чемпионига айланган. Ўша пайтларда анча кучсиз бўлган ПСЖ билан Франция Лига Кубогини ютишга эришган. Камерун термасидаги ишидан кейин унга УФА таклиф билан чиқди. Унинг фаолияти ҳозирча уммонликларга маъқул келмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўртача иштирок этган жамоа Осиё Кубогига йўлланма соҳибига айланди.



Поль ЛЕ ГУЭН
Туғилган санаси:
01.03.1964
Туғилган жойи: Пенкран, Франция
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган клублари: 1983–1989 “Брест” 154 (6), 1989–1991 “Нант” 76 (1), 1991–1998 ПСЖ 248 (16).
Франция миллий терма жамоасида 1993–1995 йилларда 17 ўйинда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1998–2001 “Ренн”, 2002–2005 “Лион”, 2006–2007 “Глазго Рейнжерс”, 2007–2009 ПСЖ, 2009–2010 Камерун терма жамоаси, 2011 йилдан Уммон терма жамоасида.

Терма жамоада уч нафар футболчи бошқалардан кўра кўпроқ мухлисларга эга. Булар – Ал Ал Ҳабси, Амад Ал Ҳосни ва Аҳмад Муборак. Ҳабси ёшлигида Маскат аэропортида ўт ўчирувчи бўлиб ишлаганини кўпчилик билмаса керак. Кейинчалик Али футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш зарурлигини тушуниб етган. У Уммон салтанати номини жаҳонга танитишда катта ўрин тутди. АПЛ мухлислари бугунги кунда унинг хизматлари туфайли Уммон ҳақида етарлича билиб олишган. 33 ёшли дарвозабон Уммон футболининг фахри ҳисобланади.”Ал Наср”дан Норвегиянинг “Лин Осло” клубига кўчиб ўтган Ҳабси “Болтон” сафига бориб қўшилган. 2010 йилдан уни “Уиган” ижарага олади. Айнан ушбу клуб таркибида дарвозабоннинг маҳорати кўзга ташланди.



Ҳозиргача Али миллий термада 92 учрашувда майдонга тушиб улгурган. 2013 йил Англия Кубогида “Уиган” билан зафар қучган. Норвегияда 2004 йилнинг энг яхши дарвозабони, “Уиган”да 2011 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2009 йил Уммон термаси Ҳабсининг маҳорати эвазига салтанатда бўлиб ўтган “Кўрфаз Кубоги”да чемпионликка эришган. Финалда Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлубиятга учратилганди.
Амад Ҳосни эса ҳужумчи ва у ҳозир 30 ёшда. “Қатар СК”, “Ал Райян”, “Шарлеруа”, “Ал Аҳли”, “Ал Наср” каби жамоалар сафида Қатар чемпионлиги ва кубоги, Саудия Арабистони чемпионати ва кубоги мусобақаларида бош соврин соҳиби бўлган. Миллий терма жамоанинг асосий тўпурарларидан бири саналади. Унинг голлари кўплаб учрашувларда муҳим ғалабаларни олиб келган.

Аҳмад Муборак ярим ҳимояда ҳаракат қилади. У ҳам терма жамоа ва мамлакат футболида энг катта таъсир кучига эга бўлган футболчилардан бири. Фаолиятини Араб кўрфази клубларида тўп тепиш билан ўтказиб келмоқда.

Дарвозабон

Али Ал Ҳабси

100

0

Брайтон, Англия

Мазин Ал Касби

13

0

Фанжа

Муҳаннад Зааби

2

0

Хабура

Ҳимоячилар

Муҳаммад Мусалами

35

2

Фанжа

Жабер Оваиси

27

2

Ал Шабаб

Носир Шимли

7

0

Ал Оруба

Саад Мухаини

65

0

Ал Оруба

Абдулсалам Мухаини

38

1

Ал Оруба

Салим Салим Наҳар

17

0

Дофар

Али Ал Бусаиди

11

0

Ал Наҳда

Ҳассан Мудҳафар

113

6

Ал Оруба

Аҳмад Мухаини

0

0

Ал Оруба

Ярим ҳимоячилар

Али Ал Жабри

33

0

Фанжа

Раёз Иброҳим Солиҳ

42

2

Фанжа

Эйд Ал Фарси

47

4

Ал Оруба

Аҳмад Муборак

108

12

Ал Оруба

Муҳаммад Сияби

17

2

Ал Шабаб

Муҳсин Ҳолди

1

0

Саҳам

Ҳужумчилар

Абдулазиз Муқбали

38

12

Фанжа

Қосим Саид

58

8

Ал Наср

Амад Ал Ҳосни

115

36

Саҳам

Саид Рузаиқи

4

3

Ал Наҳда

Ёқуб Абдулкарим

33

3

Саҳам


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика