UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  40 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  16 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония

Эртага Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Биз билан битта гуруҳда баҳс олиб бориб биринчи ўринни қўлга киритган ва 1/8 финалдан қийналмасдан ўтган Япония навбатдаги босқичда яна бир кучсиз жамоага қарши тўқнаш келади. Япониянинг 1/4 финалдаги рақиби Вьетнам терма жамоаси бўлади. Эртанги учрашув Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Вьетнам
Бу жамоанинг шов-шувли юриши давом этади. Вьетнам гуруҳ ўйинларида Ироқ ва Эронга имкониятни бой бергач, ҳартугул охирги турда Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 3-ўринни олган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. Лекин вьетнамликлар 1/8 финалда кичик қаҳрамонлик кўрсата олишди: анча кучли тахмин қилинган Иордания пенальтилар сериясида мағлуб этилди. Мана энди Вьетнамни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди.

Япония
Мусобақада тўртта ўйин ўтказган Япония ҳаммасида ғалабага эришди. Бу жамоа гуруҳ учрашувларида Туркманистон, Уммон ва Ўзбекистонни, 1/8 финалда эса Саудия Арабистонини мағлуб этди. Айтиш мумкинки, саудияликлар билан кечган баҳсда Япония ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Улар битта гол уриб олгач бемалол шу ҳисобни сақлай олишди. Эртага "Кунчиқар юрт" терма жамоаси яна бир кучсиз жамоага қарши баҳс олиб боради.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Парк Ханг Сео (Вьетнам бош мураббийи): "Япониянинг ўйин услуби умуман бошқача, лекин биз Эрон ва Ироқ сингари кучли жамоалар билан беллашиб ўзига яраша тажриба орттирдик. Агар бор кучимизни бериб ўйнасак, Японияни мағлуб этишимизга ишонаман. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Шу боис эртага Вьетнам мусобақани тарк этади деб ҳеч ким ишонч билан гапира олмайди. Балки биз ғалаба қозонармиз".

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи): "Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз ва ўз мақсадимиз сари давом этяпмиз. Лекин баъзи футболчиларимга халқаро тажриба етишмаётгани рост. Вьетнам билан ўйин осон бўлмайди, лекин ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Жамоамиз бу беллашувга руҳий ва жисмоний томондан тайёр. Биз Вьетнамга нисбатан бир кун кам дам олдик, аммо бу регламент".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика