UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  5 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа Янгиликлар

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа

Теглар :  ОФКОсиё Кубоги
Роппа-роса бир йилдан кейин БААда навбатдаги Осиё Кубоги баҳсларига старт берилади ва мусобақа 1 февралга қадар давом этади.

Осиё Кубоги шубҳасиз, Осиё қитъасидаги энг катта мусобақа ҳисобланади. 1956 йил илк бор ўтказилган мусобақа вақт ўтиб энг нуфузли тунир номини олди. Клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа Осиё чемпионлар лигаси ҳисобланса, терма жамоалар ўртасида Осиё Кубогига етадигани йўқ.

Маълумки, ОФКга 1954 йил Манилада асос солинган. Ўшанда 12та давлат ташкилотга аъзо эди. ОФК тузилиб орадан икки йил ўтгач, биринчи Осиё чемпионати ўтказилади. Гонконгда бўлиб ўтган мусобақада 8та жамоа иштирок этган. Вақт ўтиб мусобақага қизиқиш ортиб борди, шу билан бирга иштирокчилар сафи ҳам кенгайди. 

Аввалига Жанубий Корея чемпион бўлиш бўйича етакчиликни ўз қўлига олган бўлса, кейинчалик Эрон терма жамоаси ўз ҳукмронлигини ўрната бошлади ва 1968 йилдан 1976 йилгача кетма-кет уч марта бош совринни қўлга киритди. 80-йиллардан бошлаб араб жамоалари етакчиликни яққол қўлга олишди. 

Дарвоқе, Осиё Кубогида ғолиб чиққан биринчи араб жамоаси Қувайт ҳисобланади. Қувайт 1980 йилги мусобақада ғолиб бўлган. Шундан сўнг кейинги тўртта мусобақанинг учтасида Саудия Арабистони чемпионликни нишонлади. Қолаверса, қаторасига беш марта финалда ўйнади.

Орада Япониянинг даври келди ва "Кунчиқар юрт" вакиллари 1992, 2000 ва 2004 йилларда Осиё Кубоги ғолиби бўлишди. 2007 йил биринчи марта мусобақа тўрт мамлакатда ўтказилди: Малайзия, Таиланд, Индонезия ва Вьетнам. Бунда шов-шувли тарзда Ироқ ғолибликни қўлга киритди. Ўша мусобақада Юнис Маҳмуд порлагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ундан кейин яна Япония пешқадамликни қўлдан бой бермаган бўлса, 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида эса мезбон жамоа Австралия Жанубий Кореяни енгиб ўз тарихида илк бор чемпион бўлган.

Осиё Кубогининг барча ғолиблари

1956 й. Жанубий Корея
1960 й. Жанубий Корея
1964 й. Исроил
1968 й. Эрон
1972 й. Эрон
1976 й. Эрон
1980 й. Қувайт
1984 й. Саудия Арабистони
1988 й. Саудия Арабистони
1992 й. Япония
1996 й. Саудия Арабистони
2000 й. Япония
2004 й. Япония
2007 й. Ироқ
2011 й. Япония
2015 й. Австралия


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика