UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Туғилган кунлар муборак бўлсин!  4 10:15Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев  4 10:14Алишер Никимбаев: "АПЛда бир жамоа бошқа клубдан бир йўла 5 футболчини ижарага ололмайди"  4 10:002006 йилдан буён АПЛда энг яхши ёш футболчиси бўлганлар ФОТО  2 09:40Тур голи - Баҳодир Насимов  14 09:29Olamsport: Осиё чемпионатида иштирок этаётган боксчиларимизнинг натижалари, ўзбек хоккейчилари халқаро турнир ғолиби ва бошқа хабарлар  0 09:25«Беневенто» А серияни тарк этиши аниқ бўлди  0 09:10Тур иқтибоси: "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш Бразилияга ҳам осон эмас"  13 08:45Карикатура. Иньеста ғалаба билан кетмоқда  15 08:30Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов  23 08:17Тур мухлислари - Наманганда  45 08:12«Барселона» чемпион бўлиши учун яна 1 очко керак  24 08:05ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида  2 08:00"Лочинлар" - "қалдирғочлар"ни 90+4 дақиқада мағлуб этган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА  23 07:59Муҳаммад Салаҳ - Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси ФОТО  23

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа Янгиликлар

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа

Теглар :  ОФКОсиё Кубоги
Роппа-роса бир йилдан кейин БААда навбатдаги Осиё Кубоги баҳсларига старт берилади ва мусобақа 1 февралга қадар давом этади.

Осиё Кубоги шубҳасиз, Осиё қитъасидаги энг катта мусобақа ҳисобланади. 1956 йил илк бор ўтказилган мусобақа вақт ўтиб энг нуфузли тунир номини олди. Клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа Осиё чемпионлар лигаси ҳисобланса, терма жамоалар ўртасида Осиё Кубогига етадигани йўқ.

Маълумки, ОФКга 1954 йил Манилада асос солинган. Ўшанда 12та давлат ташкилотга аъзо эди. ОФК тузилиб орадан икки йил ўтгач, биринчи Осиё чемпионати ўтказилади. Гонконгда бўлиб ўтган мусобақада 8та жамоа иштирок этган. Вақт ўтиб мусобақага қизиқиш ортиб борди, шу билан бирга иштирокчилар сафи ҳам кенгайди. 

Аввалига Жанубий Корея чемпион бўлиш бўйича етакчиликни ўз қўлига олган бўлса, кейинчалик Эрон терма жамоаси ўз ҳукмронлигини ўрната бошлади ва 1968 йилдан 1976 йилгача кетма-кет уч марта бош совринни қўлга киритди. 80-йиллардан бошлаб араб жамоалари етакчиликни яққол қўлга олишди. 

Дарвоқе, Осиё Кубогида ғолиб чиққан биринчи араб жамоаси Қувайт ҳисобланади. Қувайт 1980 йилги мусобақада ғолиб бўлган. Шундан сўнг кейинги тўртта мусобақанинг учтасида Саудия Арабистони чемпионликни нишонлади. Қолаверса, қаторасига беш марта финалда ўйнади.

Орада Япониянинг даври келди ва "Кунчиқар юрт" вакиллари 1992, 2000 ва 2004 йилларда Осиё Кубоги ғолиби бўлишди. 2007 йил биринчи марта мусобақа тўрт мамлакатда ўтказилди: Малайзия, Таиланд, Индонезия ва Вьетнам. Бунда шов-шувли тарзда Ироқ ғолибликни қўлга киритди. Ўша мусобақада Юнис Маҳмуд порлагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ундан кейин яна Япония пешқадамликни қўлдан бой бермаган бўлса, 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида эса мезбон жамоа Австралия Жанубий Кореяни енгиб ўз тарихида илк бор чемпион бўлган.

Осиё Кубогининг барча ғолиблари

1956 й. Жанубий Корея
1960 й. Жанубий Корея
1964 й. Исроил
1968 й. Эрон
1972 й. Эрон
1976 й. Эрон
1980 й. Қувайт
1984 й. Саудия Арабистони
1988 й. Саудия Арабистони
1992 й. Япония
1996 й. Саудия Арабистони
2000 й. Япония
2004 й. Япония
2007 й. Ироқ
2011 й. Япония
2015 й. Австралия


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  497
Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  159
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг