Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани
06 янв 2019 14:18
Янгиликлар
Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани
Дастлаб Баҳрайн устози Мирослав Соукуп журналистлар билан суҳбатлашди.
"Кимдир ўйиндан олдин дурангга розимисан деганида розиман дердим. Одамлар бизнинг омадимиз келди деб ўйлаши мумкин. Аммо БАА кучли жамоа, улар биринчи таймда яхши ўйнашди. Менимча натижа адолатли бўлди.
Танаффусда йигитларим билан гаплашиб олгач, иккинчи таймда яхшироқ кўриндик. Албатта ютишни истади аммо БААни жуда ҳам ҳурмат қилиб юбордик. Шогирдларим хато қилишдан қўрқишди.
Бутун ўйинни олсак, 1:1 адолатли натижа деб ҳисоблайман.
Албата олдинда бизни қийин баҳслар кутиб турибди. Очилиш ўйинидаги босим энди ортда қолди. Биринчи баҳсдаги дуранг бизга қўшимча ишонч бағишлайди. Таиланд терма жамоасининг кучини биламан ва БААга қарши ўйинда ҳам қийин бўлишини кутаяпман", - дейди Мирослав Соукуп.
Сўнгра мезбонлар устози Альберто Заккерони фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта Осиё Кубоги очилиш ўйинида ғалаба қозонишимизни истагандим. Аммо футболда шундай натижалар ҳам учраб туради.
Бизда бир қатор вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Биринчи таймда яхши ўйнадик ва баҳс аввалида ҳисобни очишимиз мумкин эди. Бугун жамоам бор кучи билан ҳаракат қилди.
Мен учун энг муҳими баҳс давомида футболчилар бор кучлари билан ўйнашлари. Ўйиндан ўйинга биз кучайиб борамиз.
Хатоларни тўғрилаймиз ва хулоса чиқарамиз. Ҳиндистон билан ўйинда натижа бундан яхшироқ бўлади деб умид қиламан. БАА Осиё Кубогига чиққан исталган жамоага қарши ўйнашга тайёр", - дейди Альберто Заккерони.
Фикрлар