UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  0 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда Янгиликлар

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда

Ер куррасининг энг катта қитъаси – Осиёда катта футзал карвони йўлга чиқмоқда.

20-24-сентябрь кунлари қитъамизнинг 31 та терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларидаги ўз юришларини бошлашади. Қуръага кўра жамоалар 8 та гуруҳга тақсимланган. 7 та гуруҳда 4 тадан, битта гуруҳдан эса 3 та жамоа ўрин олган.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ф" гуруҳи саралаш ўйинларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳлар таркиби юқоридаги суратларда ўз аксини топган.


Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20-сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади. 22-сентябрда эса Шарқий Тимор терма жамоасига қарши баҳсда паркетга чиқишди. Ва ниҳоят гуруҳдаги сўнгги тур мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасига қарши 24-сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мусобақа Регламентига биноан гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси финал раунди иштирокчисига айланишади. Шунингдек, гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган – энг яхши кўрсаткичга эга бўлган етти жамоага ҳам Осиё кубоги йўлланмаси насиб этади. Мазкур 15 жамоага саралаш ўйинларидан озод этилган мезбонлар — Индонезия футзалчилари қўшилишади. 


Осиё кубоги-2026 финал босқичи 2026-йилнинг 27-январидан 7-февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика