Осиё Кубоги-2023 саралашида қатнашадиган барча 24та жамоа номи маълум: Ўзбекистон МТЖ биринчи ўринда
		
		13 окт 2021 13:25
        Янгиликлар	
	 
				 
				Осиё Кубоги-2023 саралашида қатнашадиган барча 24та жамоа номи маълум: Ўзбекистон МТЖ биринчи ўринда
Камбоджа терма жамоаси Гуамни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра (3:1) ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқди.
Бир кун олдин Индонезия терма жамоаси Хитой Тайпеини 3:0 ҳисобида таслим қилган ва умумий ҳисобда (5:1) мағлуб этганди.
Шундай қилиб, Осиё Кубоги саралашида қатнашадиган барча 24та жамоа номи маълум бўлди.
ОФК ҳозирча саралаш баҳсларига қачон қуръа ташланиши борасида маълумот бергани йўқ. Жамоалар қуръа ташлаш вақтида ФИФА рейтингига қараб 4та саватчага бўлинади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида мана шу 24та жамоа орасида энг юқорида турибди ва биринчи саватчадан жой олган:
Ўзбекистон - 83
Баҳрайн - 90
Иордания - 92
Қирғизистон - 96
Фаластин - 100
Ҳиндистон - 106
Тожикистон - 113
Таиланд - 117
Филиппин - 125
Туркманистон - 131
Кувайт - 142
Мьянма - 145
Гонконг - 147
Яман - 151
Афғонистон - 152
Малайзия - 155
Мальдив ороллари - 156
Сингапур - 160
Индонезия - 165
Непал - 169
Камбоджа - 175
Мўғулистон - 184
Бангладеш - 187
Шри-Ланка - 205
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар