Осиё Кубоги-2019 саралаши. Плей-офф босқичига қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
7 апр 2016, 12:36
Бугун 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги саралаши навбатдаги босқичига қуръа ташланди.

Ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов олиб борган қуръа маросимида 10та жамоа жуфтликларга ажратиб чиқилди. 5та жуфтлик 2 ва 7 июнь кунлари уй-сафар тизимида ўзаро кураш олиб боришади. Ғолиб жамоалар 3-босқичга йўлланма олади. Мағлуб бўлган 5 жамоа 2-босқичда ўйнайди.


1-босқич

Хитой Тайпеи - Камбоджа
Мальдив ороллари - Яман
Тожикистон - Бангладеш
Малайзия - Тимор Лесте
Лаос - Ҳиндистон

2-босқич
Юқоридаги 5та жуфтликда мағлуб бўлган жамоалар ва Бутан терма жамоаси ўзаро 3та жуфтлик бўлиб уй-сафар тизимида ўйнашади. 3та ғолиб жамоа 3-босқичга йўлланма олади.

2 мағлуби - 5 мағлуби
3 мағлуби - Бутан
4 мағлуби - 1 мағлуби


3-босқич

Бу босқичга йўлланма олиб бўлган 16 жамоа: Афғонистон, Баҳрайн, Гуам, Гонконг, Иордания, Қувайт, Қирғизистон, Ливан, Мьянма, КХДР, Уммон, Фаластин, Филиппин, Сингапур, Туркманистон, Вьетнам.

Бу жамоалар сафига 1-босқичда ғолиб бўлган 5та жамоа ва 2-босқичда ғолиб чиққан 3 жамоа (жами 8та жамоа) қўшилади.  24та жамоа (16+8) 4тадан 6та гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки 2 ўринни олган жамоалар (12та) 2019 йилги Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритишади.

 

Осиё Кубоги-2019

Қитъа чемпионатига чиқиб бўлган 12 жамоа: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ироқ, Эрон, Хитой. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё Кубогида илк бор 24та жамоа иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›