UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  120 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  30 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади? Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади?

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақанинг илк бор қитъамиздан ташқаридан ўтиши, шунингдек, унда иштирокчиларнинг гуруҳ баҳсларини турли шаҳарларда ўтказиши билан алоҳида ёдда қолади.
Жаҳон чемпионати тажрибасини қўллашни хоҳлаган ОФК бу билан ОФК ходимлари ва мухлисларни анча ташвишга солиб қўйди. Шунга қарамай, бу тўғрисида анча илгари маълум қилинганди.

Австралия катта мамлакат бўлгани сабабли шаҳарлар орасидаги масофани жуда яқин деб бўлмайди. Айниқса, ҳар 2-3 кунда шаҳар ва турар жойни алмаштириш журналистларнинг кўнгилдагидек ишлашини қийинлаштиради.

Биз терма жамоалар гуруҳ босқичи давомида қанча масофа босиб ўтишларини ҳисоблаб чиқдик. Бунда дастлаб бирор мамлакат терма жамоасининг ўз давлатидан Осиё Кубоги 1-тур учрашувида ўзи майдонга тушадиган шаҳаргача бўлган масофа, кейин Австралия шаҳарлари орасидаги масофаларни инобатга олдик. Унга кўра, умумий ҳисобда Иордания энг кўп масофани босиб ўтади. Австралияда Ўзбекистон терма жамоаси қолганлардан кўпроқ йўл юради. Қатар эса гуруҳ босқичи мобайнида 248 километр масофага юради холос. Бунда терма жамоаларнинг ўзи яшайдиган базага жойлашиши ҳисобга олинмаган. Мамлакатга етиб келгач, жамоалар ўзлари  истиқомат қиладиган базагаетиб боришади. Австралияга энг кеч етиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 1-ўйинига бир ҳафта қолганда ташриф буюради. Демак, йўл чарчоғи ҳеч кимга баҳона сифатида ўтмайди.

“А” гуруҳи
Австралия: 715+732=1447
Жанубий Корея: 8426+944=9370
Уммон: 11559+248+118=11925
Қувайт: 12573+467+359=13399

“В” гуруҳи
Ўзбекистон: 11833+733+1376=13942
КХДР: 8519+715+1376=10610
Саудия Арабистони: 12776+1376=14152
Хитой: 8405+945=9350

“С” гуруҳи
Эрон: 12625+715+733=14073
Баҳрайн: 12130+467+248=12845
БАА: 11934+945=12879
Қатар: 12261+248=12509

“D” гуруҳи
Япония: 7742+619+1376=9737
Иордания: 14019+1376=15395
Ироқ: 13285+945=14230
Фаластин: 12029+1019+647+=13695


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика