UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  4 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  1 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  17 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  2 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  1 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  3 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  3 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  7 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  4 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  7 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  16 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  11 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14

Осиё Кубоги-2015: Австралия терма жамоаси Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015: Австралия терма жамоаси

Бугундан бошлаб сайтимиз орқали Осиё Кубоги иштирокчиларини таништириб борамиз.
Дастлаб мусобақа мезбони саналган Австралия терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Мусобақа мезбони бўлгани сабабли “соккеруз”ларнинг қитъа чемпионатида зафар қучиш имконияти юқори баҳоланмоқда. Жамоа Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида Голландияга қарши учрашувда юқори савияда ўйин кўрсатиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Терма жамоани 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Анге Постекоглу ҳозирча жамоани шакллантириш жараёнини давом эттирмоқда. Терма жамоада ёшариш юзага келгани сабабли у ўртоқлик учрашувларида турли янги номзодларни синовдан ўтказиб кўрди. Европага бир неча йил янги футболчилар йўл олмагани сабабли муаммо юзага келгандек эди, лекин австралияликлар яна Европа майдонларида ўзларини кўрсатишни бошлашди.

Тайёргарлик жараёни Австралияда кўп бўлмайди. Чунки жамоа декабрнинг охирида йиғилиб, ўртоқлик ўйинларисиз Осиё Кубогига тайёргарлик кўради.

Лақаби: "соккеруз"
Бош мураббийи: Анге Постекоглу
Сардори: Майл Единак
Энг кўп ўйнаган футболчи: Марк Шварцер (109)
Тўпурари: Тим Кейхилл (36)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 100
Биринчи расмий ўйини: Янги Зеландия - 3:1 (Дандин, Янги Зеландия, 1992 йил 17 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Америка Самоаси - 31:0 (Коффс Харбёр, Австралия, 2001 йил 11 апрель)
Энг йирик мағлубияти: ЖАР - 0:8 (Аделаида, Австралия, 1955 йил 17 сентябрь)

Жаҳон чемпионатида 4 марта иштирок этган. Осиё Кубогида 2 бор қатнашиб, 2011 йил финалда Японияга ютқазган. Океания чемпионатининг 4 карра ғолиби.

Терма жамоа сафида қитъа чемпионатида қатнашадиган футболчиларнинг 16 нафари хориж чемпионатларида тўп тепишади. Уч нафар асосий юлдуз сифатида Майл Единак, Тим Кейхилл ва Робби Крузни кўрсатиш мумкин. Единак 2014 йил Осиёдан ташқарида фаолият юритадиган энг яхши футболчи деб топилди. Англия премьер-лигасида “Кристал Пэлас” таркибида ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Кейхилл эса 35 ёшда ҳам рақиб учун хавфли ҳужумчи сифатида қоляпти. Круз эса Германия бундеслигасида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтириши билан танилган. Шунингдек, Марк Брешианони ҳам ёддан чиқариш керак эмас.


Терма жамоа таркиби

Дарвозабонлар

Ўйин
Гол Клуби

Мэтъю Райан

13

0

“Брюгге”, Бельгия

Евген Галекович

8

0

“Аделаида Юнайтед”

Митчелл Лангерак

5

0

“Боруссия Д”, Германия

Ҳимоячилар

Мэтъю Спиранович

21

0

“Вестерн Сидней”

Жейсон Дэвидсон

13

0

“Вест Бромвич”, Англия

Иван Франжич

12

0

“Торпедо”, Россия

Алекс Уилкинсон

11

0

“Чонбук Моторс”, Корея

Азиз Бехич

7

2

“Бурсаспор”, Туркия

Трент Сейнсбри

4

0

“Зволле”, Голландия

Крис Херд

3

0

“Астон Вилла”, Англия

Ярим ҳимоячилар

Марк Брешиано

81

13

“Ал Гарафа”, Қатар

Майл Единак

52

6

“Кристал Пэлас”, Англия

Мэтт Маккай

50

1

“Брисбан Роар”

Марк Миллиган

33

2

“Мельбурн Виктори”

Жеймс Троизи

16

1

“Зюльт Варегем”, Бельгия

Томми Оар

21

1

“Утрехт”, Голландия

Массимо Луонго

5

0

“Суиндон Таун”, Англия

Терри Антонис

3

0

“Сидней”

Ҳужумчилар

Тим Кейхилл

76

36

“Нью Йорк Ред Буллс”, АҚШ

Робби Круз

32

3

“Байер”, Германия

Мэтъю Лэки

16

1

“Инголштадт”, Германия

Нэйтон Бернс

7

0

“Веллингтон Фоникс”

Томи Журич

5

1

“Вестерн Сидней”

 
Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика