UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  87 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: ОЧЛ тарихида гол урган энг ёш футболчи ким?

Жавоб: Супҳанат Муеанта. "Бурирам Юнайтед" футболчиси "Бейжинг ФК" дарвозасига тўп киритган маҳал 16 ёш, 8 ойлик бўлган. Бу ўйинда "Бурирам" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Хитойдаги "Workers’ Stadium" (Ишчилар стадиони) бўлиб, "Бейжинг ФК" уй учрашувларини ўтказади. Стадион сиғими 66 минг томошабинга мўлжалланган. 


Савол: ОЧЛда кетма-кет икки бор ғолиб чиққан клубни биласизми?

Жавоб: Бу Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби бўлиб, 2004 йил "Сеонгнам Ильва Чунма", 2005 йил "Ал Айн" устидан зафар қучиб бош совринни қўлга киритган. 


Савол: ЖЧ-2018да Алиризо Бейранванд кимнинг пенальтисини қайтарган?

Жавоб: Эрон - Португалия баҳсида Криштиану Роналду амалга оширган 11 метрлик жарима зарбасини Бейранванд моҳирона қайтарганди.


Савол: Деян Дамьяновичнинг Осиёдаги фаолиятини кетма-кетликда санаб беринг.

Жавоб: Черногориялик ҳужумчи Дамьянович Осиёдаги фаолиятини 2006 йил Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубида бошлаган. Шундан сўнг у "Иньчон Юнайтед" (Жанубий Корея), "ФК Сеул" (Жанубий Корея), "Жиангсу" (Хитой), "Бейжинг" (Хитой), "Сувон Самсунг" (Жанубий Корея) клубларида ўйнаган. Ҳозир Жанубий Кореянинг бошқа бир жамоаси "Тэгу" аъзоси ҳисобланади.


Савол: 2022 йил аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати қаерда ўтказилади?

Жавоб: Ҳиндистонда. Номзодлар орасида Хитой Тайпейи билан Ўзбекистон ҳам бор эди, бироқ ОФК якунда Ҳиндистон вариантини танлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика