UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади

БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда Ла Лига академияси фаолият олиб бормоқда.

Dubai Sports City стадионида жойлашган Ла Лига академиясининг янги мавсуми учун ёш болалар ва қизларни танлов асосида қабул қилиш бошланди. Ўтган уч йил давомида мазкур академия анча яхши фаолият юритиб келмоқда ҳамда ўтган вақт оралиғида 2000 нафардан зиёд болалар ва қизлар таҳсил олишди. 

Ушбу масканда машғулотлар тўлиқ Испания Ла Лигаси тузиб берган дастур бўйича олиб борилади. Маълумки, Испания футболи жаҳонда етакчи ўринларда туради, шу боис БААда ҳам испан методидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда УЕФА лицензиясига эга мураббийлар ишлаб келмоқда.

 

Ла Лига академиясида 4 ёшдан 17 ёшгача боалар ва қизлар шуғулланиши мумкин. Машғулотларга масъулият билан ёндашган ўқувчиларга кейинчалик олий ўқув юртларига киришда академия жонбозлик кўрсатади. Бу ерда ёш футболчиларга футбол техникаси ва тактикаси чуқур ўргатилади, шунингдек жисмоний чиниқиш бўйича ҳам алоҳида машғулотлар йўлга қўйилган. Ҳар йили Испаниядан машҳур юлдузлар ташриф буюриб болажонларга мастер-класс ўтишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика