Осиё чемпионатига 12 кун қолди, олимпия терма жамоамиз ҳозирликни давом эттирмоқда
27 дек 2019 13:05
Янгиликлар
Осиё чемпионатига 12 кун қолди, олимпия терма жамоамиз ҳозирликни давом эттирмоқда
Биласиз, 8 январь куни Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи старт олади.
Мазкур мусобақада медалларга эга чиқадиган терма жамоа ёзда Токио-2020 олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Любинко Друлович бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз юритимиз шаънини ҳимоя қилади.
Ҳозирда олимпиячиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини олиб боришмоқда. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказиляти. Дастлаб тўп билан муомала машқлари бажарилаётган бўлса, куннинг иккинчи ярмида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга йўналтирилган машқлар жамланмалари бажариляпти.
Қуйида терма жамоамизнинг навбатдаги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар