UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  10 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  40 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Осиё чемпионати U22. Ўзбекистоннинг рақиблари аниқланди Янгиликлар

Осиё чемпионати U22. Ўзбекистоннинг рақиблари аниқланди

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2014 йили бўлиб ўтадиган U-22 ёшлар ўратсидаги Осиё чемпионати «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши тўп суради.
24 август куни Уммон пойтахти Мускат шаҳрида 2014 йилги U-22 Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, финал босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши кўзда тутилган U-22 ёш тоифасидаги мазкур мусобақа ОФК тасарруфида 2014 йили биринчи марта ташкил этилади. ОФК U-22 Осиё чемпионатига 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2012 йилнинг июнь ойида Непал мамлакати мезбонли қилган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган ва ОЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритган эди.

U-22 Осиё чемпионати. 11-26 январь. Уммон.
Қуръа натижалари.

«А» ГУРУҲИ
Уммон
Иордания
Жанубий Корея
Мьянмар

«В» Гуруҳи
КХДР
БАА
Сурия
Яман

«С» Гуруҳи
Япония
Австралия
Эрон
Кувайт

«D» Гуруҳи
Ўзбекистон
Саудия Арабистони
Ироқ
Хитой

«D» Гуруҳи ўйинлари тақвими.

12 январь
Ўзбекистон – Ироқ

14 январь
Ўзбекистон - Хитой

16 январь
Ўзбекистон – Саудия Арабистони
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика