UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  5 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  35 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  102 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз" Янгиликлар

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамизнинг барча аъзолари сайтимиз учун ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.
"Қисқа вақтда йиғилган жамоа деб ҳисобламайман. Бу жамоанинг ўзаги иккита ва ҳар иккиси бирлашса яхшигина жамоани кўрамиз. Асосан Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва уларга қўшимча куч сифатида сараланиб олинган футболчилардир. Ҳаммамиз аллақачон битта жамоа бўлганмиз" - дейди Асилбек Омонов.

- Ушбу жамоанинг Осиё чемпионатида имкониятларини қандай баҳолар эдингиз?
- Бизда имконият юқори. Ҳаммада кайфият аъло ва керакли натижага эришишимизга ишонаман. Камида финалгача бориб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келмоқчимиз. Бунинг учун бизда ҳамма шароит ва имконият етарли.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун бой тажриба ва ғалабаларни. Қанча юқорироқ натижа қайд этсак биз учун қўшимча куч бўлади. Бу ёшдаги терма жамоа Бразилиядаги Олимпиядага бориш учун курашади ва мен шуни кутаман. Асосийси дарвозамиздан тўп ўтмаслигини кутишим табиийдир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика