Осимхен захирага олинганидан норози
25 сен 2023 12:49
Янгиликлар
Осимхен захирага олинганидан норози
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен захирага олинганидан норози бўлди.
А Серия 5-тури доирасида "Болонья" билан ўйинда (0:0) ҳужумчи 73-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва 86-дақиқада унинг ўрнига Жованни Симеоне майдонга туширилди. Нигериялик майдонни эҳтирослар билан тарк этди. Аввалроқ 76-дақиқада мураббий Хвича Кварацхелияни захирага олганди ва Элиф Эльмас ўйинга қўшилганди.
DAZN мухбирларининг маълум қилишича, Осимхен майдонни тарк этаётганда француз тилида бош мураббий Руди Гарсияга норозлигини очиқ намойиш қилган ва ғалаба учун иккита ҳужумчи биргаликда ҳаракат қилиши керак эди, деган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар