UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Ўша гап! Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга, ёхуд «Насаф»нинг бугунги ўйини ҳақида Янгиликлар

Ўша гап! Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга, ёхуд «Насаф»нинг бугунги ўйини ҳақида

Хабарингиз бор бугун 23:00 да «Насаф» ОЧЛ нимчорак финал босқичи доирасида меҳмонда Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” жамоасига қарши майдонга тушади.

 Хўш, Бердиев жамоасини муҳташам “Ал Жануб” стадионида нималар кутмоқда? Пастда шу ҳақда.

 Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга.


Айни пайтда Саудия лигаси қитъамизнинг биринчи рақамли миллий чемпионати ҳисобланади. 2030 йилги мундиал мезбонлигини қўлга киритишга жиддий киришган араблар миллий чемпионатларини ҳам сезиларли даражада ўстиришди. Роналдунинг “Ал Нассрга ўтиши бунга ёрқин далил. Амалдаги Осиё чемпиони “Ал Ҳилол”нинг клублар ўртасидаги ЖЧдаги иштироки Саудия жамоаларининг бугунги ҳолатини баҳолашга имкон беради. Биласиз, “Ал Ҳилол” финалда “Реал Мадрид”га 3-5 ҳисобида мағлуб бўлди. «Насаф»нинг бугунги рақиби Саудия чемпионати турнир жадвалида пешқадам “Ал Насср” ва иккинчи ўринда бораётган “Ал Иттиҳод” билан бир хил 40 очкодан тўплаб голлар нисбатига кўра 3-поғонада бормоқда. Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга. Ўша машҳур иборани футболга қандай алоқаси бор дерсиз? Алоқаси бор албатта. Суперлигамизнинг айни даражаси Саудия лигаси билан қай даражада рақобатлаша олади? Савол шу жойда жавобини топади «Суперлигамиз» тенгдир суперлигамизга. Шундай, «Насаф» бугун ўзидан 4 баробар қиммат шу билан бирга савияли жамоага қарши ўйнайди.

Рақибнинг ожиз нуқталари.


Чизиқларда баланснинг йўқлиги аксар араб жамоалари учун одатий ҳол. “Ал Шабаб” ҳам бундан мустасно эмас. Асосий легионерлар ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида ҳаракатланади. Ҳимоя қўрғони эса маҳаллий футболчилардан тузилган. Шунинг учун ҳам жамоа сўнгги 5 та ўйинда 5 бор гол ўтказиб юборган. Кореялик посбон Син Гю Ким ҳам айни пайтда яхши формада эмас. Шунинг учун бугунги ўйинда Бердиев шогирдлари асосий вақтларини рақиб томонда ўтказсалар ижобий натижага умид қилса бўлади.

Тахминий ўйин картинаси.


Жамоавий ўйин, айнан шу фактор юртдошларимиз фойдасига ишлаш эҳтимоли юқори. Ўйин Қатарда ташкиллаштирилаётганлигини эътиборга олсак «Шабаб» мезбон жамоадек ҳаракат қилади. Бугун «Насаф» ҳимоя қўрғони ўнг қаноти катта босим остида қолади. Рақиб чап қаноти вакиллари Эвер Банега ва Карлос Жуниор тандеми олдинги ўйинларда ажойиб ҳаракат қилган, устига устак полшалик тажрибали ва универсал футболчи Гжегож Криховяк ҳам уларга шерик бўлиши кутилмоқда. Сўнгги йилларда қаршиликларнинг ўнг қанот ҳимоясида доимий тарзда ҳаракатланиб келган Дилшод Саитовнинг йўқлиги жамоа зарарига ишламаса бўлгани. Баҳс «Насаф»нинг янги мавсумдаги илк расмий ўйини бўлганлиги учун жамоа бугун қандай ҳаракатланишини тахмин қилиш қийин. Янги  қўшилганлар Жавоҳир Сиддиқов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ўйин схемасига сингиб кетишса, қаршиликлардан сиз ва биз таниган ҳужумкор ва тўп назоратига асосланган ўйин услубини кўрсак керак.

Ўйин бизнинг вақт билан 23:00 да старт олади.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика