Ўрунов “Спартак”дан кетишни истамаяпти. Клуб собиқ спорт директори уни “Торпедо”га таклиф қилган
04 авг 2022 09:00
Янгиликлар
Ўрунов “Спартак”дан кетишни истамаяпти. Клуб собиқ спорт директори уни “Торпедо”га таклиф қилган
Бу ҳақда “Sport24” хабар бермоқда.
Манбага кўра, Остон Ўрунов шартномасидаги юқори маош туфайли “Спартак”дан кетишни истамаяпти. У москваликлар сафида ойига 50 минг евро ишлаб топади.
Шунингдек, “Спартак” собиқ спорт директори Лука Каттани 21 ёшли футболчини РПЛ дебютанти “Торпедо”га таклиф қилгани айтилмоқда.
Остон 2020 йил ёзида “Уфа”дан 1 млн евро эвазига трансфер қилинган. Ўзбекистонликнинг “қизил-оқлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган.
Ўрунов “Спартак” асосий таркибида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. Ўтган мавсумни эса ижара асосида собиқ жамоаси “Уфа”да ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
00:20
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир" 6
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар