Ўрунов "Спартак"да йилига қанча маош олади?

Alisher
28 июл 2020, 16:27
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг "Спартак"да қанча маош олиши маълум бўлди.

"РБ-Спорт" маълумотларига кўра, Остон Москва клубида йилига 600 минг евро маош олади.

Олдинроқ, "Спартак" ўзбекистонлик ўйинчи учун 2 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинган эди. "Уфа" эса ҳалигача расмий таклиф келиб тушмаганини билдирди.

Футболчи жорий мавсум "Уфа" таркибида 10та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: РБ-Спорт