Ўртоқлик учрашуви. "Шўртан" - "Олмалиқ" 3:2

Narzulla Saydullayev
30 янв 2016, 15:08
Бугун "Шўртан" ва "Олмалиқ" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг биринчи бўлимининг 32-дақиқасида Игорь Таран чиройли тарзда гол уриб ҳисобни очди.  

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Фарҳод Тожиев биринчи имкониятидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди.

Юсуф Бўриев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб Роман Абдулов қўриқлаган дарвозани ишғол қилиб "Шўртан"ни олдинга олиб чиқди. "Олмалиқ" сафида захирадан майдонга тушган Дониёр Исмоилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Учрашув охирида Игорь Таран ўзининг иккинчи жамоасининг учинчи голини урди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 3:2.

"Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3
Голлар:
Фарҳод Тожиев, Дониёр Исмоилов - Игорь Таран 2та, Юсуф Бўриев.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia