UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  0 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0

Олий лигага тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" клублари бугун ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа жанговор таркиб билан келди десак хато бўлмайди. Шундай бўлса-да, жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 9-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучли бироқ бирозгина ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда иккита имконият вужудга келди. Аввалига Носир Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси гол бўлишига аниқлик етишмади. Яна бир қулай вазиятдан Кимсанов фойдалана олмади.  Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. 51-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Ҳимоячи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Ҳужумчимиз эса рақибларни кечириб ўтирмади.

75-дақиқада Мерзляков бирга-бир вазиятдан гол уролмади. Дарвозабон яхши ўйнади. 80-дақиқада Пардаев бош билан кучли зарба йўллади. Сал ноаниқ бўлди. Қолган дақиқалар мобайнида ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Амо улардан ҳеч ким фойдалана олмади.

Натижада жамоамиз учинчи назорат учрашувида ҳам рақибидан устун келди.



Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов.
Гол: Суҳроб Бердиев – 51.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев,  29. Александр Мерзляков,  5. Жалил Кимсанов,  75. Мурод Холмуҳаммедов,  83. Руслан Мелзиддинов, 55. Дарко Гожкович,  6. Баҳодир Акрамов,  7. Акмал Холмуродов, 99. Баҳодир Пардаев,  90. Суҳроб Бердиев,  9. Носир Отақўзиев.
Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Ойбек Рустамов, 10. Иқбол Маликжонов, 20. Собир Ҳамидов, 25. Андрей Сидоров.

“Қизилқум”: Умид Хонимқулов, Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Бекзод Ғанижонов, Жасур Ҳасанов, Артур Геворкян, Азамат Алланиёзов.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика