Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" - "Дубай СК" - 0:1
17 янв 2016 17:22
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" - "Дубай СК" - 0:1
"Пахтакор" хориж йиғинидаги иккинчи назорат баҳсини "Дубай" клубига қарши ўтказди.
Биринчи бўлимда футболчиларимиз ҳисобни очиш учун қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ Андреев, Аҳмедов ва Бердиевнинг зарбаларини рақиб посбони қайтариб қолди. 39-дақиқада Лобанов дарвозаси томон белгиланган пенальтидан кейин тўпни қайтарди.
Иккинчи бўлимда ҳам бир қатор имкониятларни кўкка совурган жамоамизни мезбонлар жазолашди. 73-дақиқада урилган гол учрашувда ягона бўлиб қолди. Навбатдаги учрашувни "Пахтакор" 19 январь куни Қозоғистон юқори лигаси иштирокчиси "Оқжетпес" клубига қарши ўтказади.
"Пахтакор" - "Дубай СК" - 0:1
"Пахтакор": Лобанов (Турсунбоев), Мерзляков, Ораховац, Тожиев, Ҳошимов, Аҳмедов, Исматуллаев (Яхшибоев), Андреев, Сидиқов (Отахонов), Каримов (Алимов), Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар